Мактаб кутубхонасига сара асарлар
2026 йил 18 апрель куни Зарафшон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” лойиҳаси асосида китоб марафони ташкил этилди.
Ушбу марафонда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари фаол иштирок этди. Ушбу марафонда мактаб кутубхонасига 6 миллион сўмдан ортиқ бадиий адабиёт совға қилинди. Бу китоблар орасидан ўзбек халқининг севимли ижодкорлари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом асарлари ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналаридан Чингиз Айтматов, Жек Лондон, Ф.Достоевский, Лев Толстой асарлари ўрин олган.
Сўнгги йилларда китоб мутолаасига алоҳида эътибор берилаётгани ўқувчиларнинг китобга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиргани ҳеч биримизга сир эмас. Шу боис ҳам ўқувчилар мактаб кутубхонасига бир қанча бадиий асарлар ҳам совға қилишди.
Наргиза Қўлдошова, ўқитувчи.
ЎзА.