“Макка альянси” кенгаймоқда: Миср уч томонлама мудофаа битимига қўшилиши мумкин
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан маълум қилишича, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Покистон ўртасида тузилган ҳарбий-мудофаа шартномаси келажакда минтақанинг бошқа давлатлари, жумладан Миср томонидан ҳам бойитилиши кутилмоқда. Сўз 7 август куни имзоланган, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳам иштирок этган “Макка қўшма мудофаа битими” ҳақида бормоқда.
Фидан таъкидлашича, мазкур келишувга қўшилиш истагини бир неча мамлакат билдирмоқда ва келгуси босқичда Миср сафга қўшилиши эҳтимоли юқори. Шартли равишда “Макка альянси” деб аталган, Эрон атрофидаги низо асносида ташкил этилган мазкур тузилма иттифоқчилардан бирига қилинган қуролли ҳужумга биргаликда жавоб қайтаришни назарда тутади. Шу жиҳати билан ҳужжат NATO низоми 5-моддасидаги жамоавий мудофаа механизмини эслатади.
Туркия дипломатик идораси раҳбари Покистон ушбу гуруҳга кириши альянс таъсир доираси фақат Яқин Шарқ билан чекланиб қолмай, анчайин кенг ҳудудни қамраб олишидан далолат эканини алоҳида қайд этди.
Дарвоқе, Туркия раҳбари ташкилот сафи кенгайишини қўллаб-қувватлаган, Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дор ҳам тузилма эшиги минтақадаги барча ҳамкор давлатлар учун очиқлигини таъкидлаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА