Грузиянинг Батуми шаҳрида 8-12 ёшли шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида 12 ёшлиларнинг «А» гуруҳида иқтидорли ёш шахматчимиз Билолиддин Обидов ўз гуруҳида етакчиликни давом эттирмоқда.

Кеча ўтказилган 5-тур баҳсида Билолиддин Обидов Саид Абдул Хадер билан куч синашди. Қизғин курашларга бой кечган учрашувнинг 59-юриш ҳолатида ҳамюртимиз ҳинд шахматчисига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалабани тантана қилди.

37 та давлатнинг 288 нафар ёш шахматчилари қатнашаётган чемпионатда 8 ёшлиларнинг «Б» гуруҳида ҳамюртимиз Абдураҳмон Ражабов 4-тур ҳолатида 3 очко билан 8-ўринни, 10 ёшлилар мусобақасининг «Б» гуруҳида дона сураётган Ҳасан Акрамов 2,5 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Жаҳон биринчилигининг қизлар мусобақаларида қатнашаётган шахматчиларимиздан Ҳуснора Ҳусниддинова 12 ёшлилар орасида 3,5 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда, Мумтозбегим Собирова 10 ёшлилар ўртасида 3 очко билан 8-қаторда, 8 ёшли қизлар мусобақасида иштирок этаётган Фарзонабону Бозорова 3 очко билан 9-ўриндан жой олиб турибди.

Чемпионат 3 июлга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳоратли шахматчимиз Билолиддин Обидов жаҳон чемпионати пешқадами