Инсон умри давомида билиб-билмай турли хатоларга йўл қўяди. Жиноят унинг оғир кўринишларидан биридир. Адашганларни тўғри йўлга йўналтириш, уларга хатоларини тўғрилаш учун имконият бериш, кечиримлилик эса халқимизга хос эзгу хислат ҳисобланади. Аҳамиятлиси, бу қадриятлар қонунчилигимизда ҳам ўз аксини топган.

Маҳкумлар орасида ҳам ана шу эътибор ва ғамхўрликдан тўғри хулоса чиқариб, ҳаётини босқичма-босқич изга солишга ҳаракат қилаётганлари кўп. Самарқанд шаҳридаги 38-манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган С.Қодиров улардан бири.

У қонуний никоҳдан ўтиш мақсадида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган эди. Тегишли чора-тадбирлардан кейин унинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, фуқаролик ҳуқуқи таъминланди. Муҳими, маҳкумнинг никоҳи ўзи жазо муддатини ўтаётган манзил колониясида Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан қайд қилинди ҳамда оилага никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

— Бўлимга 38-сон манзил колонияси маъмуриятдан соҳага алоқадор кўплаб мурожаатлар бўлади, — дейди Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Ш.Нуруллаева. — Шу боис, қонунчилик талаблари асосида озодликдан маҳрум этилган фуқароларга ҳам белгиланган тартибда давлат хизматларини кўрсатиб келамиз. Хусусан, колонияда жазо муддатини ўтаётган С.Қодировнинг фуқаро Г.Дўстбекова билан никоҳини қайд этиш тўғрисидаги аризалари ҳам қонун доирасида кўриб чиқилиб, ижрога қаратилди.

— Менга берилган бундай эътибор ва имконият ўзимга керакли хулосаларни чиқаришимга туртки бўлди, — дейди С.Қодиров. — Шу ерда бўлсам ҳам оила қуриб, фуқаролик ҳуқуқларимдан фойдаланишимга замин яратган Президентимга, шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги ходимларига миннатдорчилик билдираман.

Тадбир доирасида мазкур колонияда жазо муддатини ўтаётган бошқа маҳкумлар билан ҳам учрашув ташкил этилди. Бу уларнинг фуқаролик ҳолати соҳасига оид тўпланиб қолган саволларига мутахассисдан тўғридан-тўғри жавоб олиш имконини берди, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумнинг никоҳи қайд этилди