“Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига аъзолиги учун 6 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 2020 йилдан буён Гулистон туманидаги манзил колонияда жазо ўтаётган, 1991 йилда туғилган П.С. тўғри хулоса чиқармасдан, пинҳона равишда бошқа маҳкумларга ва озодликдаги танишларига экстремистик ва ақидапарастлик руҳидаги материалларни тарқатиб келганлиги аниқланган.

У республиканинг турли вилоятларидаги жазони ижро этиш манзил колонияларида сақланаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликда юрган фуқаро билан алоқада бўлиб, бузғунчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланган ва келажакда Суриядаги жангарилар сафига чиқиб кетишни режалаштирган.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ Сирдарё вилояти бўйича бошқармалари ҳамкорлигида прокурор санкциясига асосан, 31 нафар фуқаронинг жазони ўташ ва яшаш манзилларида тезкор-тергов ҳаракатлари амалга оширилди.

Аниқланган ашёвий далиллар ва электрон ташувчи мосламаларда сақланган материалларда ақидапарастлик ғоялари мавжудлиги хусусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитадан олинган экспертлик хулосасига биноан, Сирдарё вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ш.Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкум томонидан тузилган экстремистик гуруҳ фош этилди