Пойтахтимизда ўтказилган саноат ярмаркаси республикада кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига бағишланди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Энергетика вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этган ушбу тадбирга қурилиш-монтаж тизимидаги пудратчи ташкилотлар, қурилиш компаниялари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари, электр-механиклар, диллерлик хизмати ходимлари таклиф этилди.

Ярмарка очилишида мамлакатимизда яратилаётган кенг имкониятлар  кооперация алоқаларининг ривожланиши, миллий бозорларимизни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш ва рақобатдошлигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида, ушбу қарор ижроси мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, импорт асосида кириб келаётган маҳсулотлар ва хомашёларни ўзимизда маҳаллийлаштириш, корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш йўлида ҳуқуқий асосдир.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Намоз Толиповнинг маълум қилишича, ушбу саноат ярмаркаси юртимиздаги барча қурилиш объектларида, монтаж ишларида миллий маҳсулотларимизга кенг ўрин бериш, улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

 Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бугун миллий бозорларимизга кириб келаётган кўп турдаги импорт кабель-сим маҳсулотлари қурилиш-монтаж ишларида кенг қўлланилмоқда, – деди Н.Толипов. – Аммо айрим турдаги кабель-сим маҳсулотлари лаборатория синовларидан ўтказилганда, номувофиқлик ҳолатлари аниқланган. Бу кабель маҳсулотлари қисқа туташувларда чидамсизлиги ва сифатсизлиги билан характерланган. Ҳозирда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Монополияга қарши курашиш агентлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан ҳамкорликда бозорларни сифатсиз электротехника маҳсулотларидан ҳимоя қилиш бўйича назорат харидларини ўтказиш чораларини кўрмоқда. Миллий бозорларимизни сифатсиз кабель-сим маҳсулотларидан ҳимоя қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизни кўпроқ қўллаб-қувватлаш мақсадида барча турдаги кабель-сим маҳсулотларини ўзимизда харид қилиш қобилиятини ошириш, мавжуд бўлмаган турларини маҳаллийлаштириш ва уларнинг рақобатдошлигини ошириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари бугун ўтказилган саноат ярмаркасида қизғин муҳокама қилинди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўзлаштирилган янги маҳсулот турлари, уларнинг сифатлилик даражаси, халқаро стандарт талабларига жавоб берувчи мувофиқлик сертификатлари тўғрисида тақдимотлар ҳам ўтказилди.

– Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 70-75 фоизи импорт ўрнини босади, – деди Тошкент вилоятидаги “Yuqori Chirchiq energy systems” корхонаси маркетинг бўлими бошлиғи Мирсаид Абзалов. – Булар юқори кучланишли трансформаторлар учун мис ва алюминий шиналар, зажимлар, юқори кучланишли электр токларини узатиш учун алюминий ва мис симлари каби маҳсулотлардир. Бундан ташқари, иморатларни қуришда ишлатиладиган монтаж симлари ҳам ишлаб чиқарилади. 130 нафарга яқин ишчи-ходимига эга корхонамиз фаолиятига ҳали кўп бўлмади. Жамоамиз доимий ишланишда. Ташкил этилган ушбу ярмарка шу йўналишда фаолият юритаётган корхоналар учун ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда катта роль ўйнайди.

[gallery-240]

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий маҳсулотлар намойиши: мулоқот, ҳамкорлик ва рақобат