Барчамизга маълумки, мамлакатимизда давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини таъминлаш, вакиллик органлари назоратининг самарали ва таъсирчан механизмларини йўлга қўйиш борасида тизимли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, янгиланган Конституциядан келиб чиқиб, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Бу фармон маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилиш, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ҳужжат билан янгиланган Конституцияда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилиши белгиланганидан келиб чиқиб, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини рўёбга чиқариш борасида асосий мақсадлар белгиланди. Уларга эришиш, маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини босқичма-босқич ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ҳамда ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича 7 та устувор йўналишдан иборат 53 та чора-тадбирни ўз ичига олган “йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга асосан, бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисмини маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантириш амалиётини йўлга қўйиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини шакллантиришда депутатларнинг иштирокини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар ҳамда Маслаҳат гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш, “Маҳаллий Кенгаш раёсати”, “Кенгаш раиси ўринбосари” институтларини жорий этиш белгиланди. Концепция доирасида ҳоким ўринбосарлигига номзодларни маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича “Кенгаш соати” институтини жорий этиш, фуқароларнинг маҳаллий Кенгаш сессияси ишини бевосита кузатиши бўйича тизимни йўлга қўйиш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқаронинг туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқаронинг вилоят (Тошкент шаҳар) Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган электрон мурожаат киритиш ҳуқуқининг берилиши Кенгашлар томонидан қарорлар қабул қилишда бевосита фуқаролар иштирокини оширишга хизмат қилади.

Маҳаллий Кенгашларга улар иштирокида лавозимга тайинланадиган мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишини назорат қилиш ваколати ҳам берилмоқда, шу билан бирга, депутатларнинг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтиришга оид қатор чораларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 

Бундан ташқари, “қулайлик – соддалик – хавфсизлик” тамойили асосида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич татбиқ этиш каби чораларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. 

Муҳим жиҳатлардан яна бири шу бўлдики, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида қўшимча 4 таваколатни маҳаллий Кенгашларга ўтказиш бўйича таклифлар маъқулланди. Хусусан:

- давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;

- дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш;

- йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш каби масалалар юзасидан қарорлар энди халқ вакиллари томонидан қабул қилинади.

Фармонда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши маҳаллий Кенгашларнинг назорат ҳамда норма ижодкорлиги бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, аҳоли ва “маҳалла еттилиги”нинг долзарб масалаларини ҳал этиш бўйича маҳаллий Кенгашларнинг имкониятларини кенгайтириш, маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш,уларнинг халқаро ҳамкорлиги бўйича ҳуқуқий асослар яратилиши, депутатлик фаолияти кафолатларини кенгайтириш орқали депутатларни рағбатлантириб боришга хизмат қилади.

Элмурод Нуриллаев

Олий Мажлис Сенати девони бўлими мудири

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти такомиллашмоқда