Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ишлар ўрганилмоқда (+видео)

Mаҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.

Олиб борилган ўрганишларга кўра “маҳалла-мактаб-оила” узвий занжирини мустаҳкамлашда педагог ва ўқувчи, мактаб ва маҳалла ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, ўқувчи-ёшларни руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётий зўриқишларга чидамлилигини ошириш шунингдек, оиладаги маиший, иқтисодий, психологик босим ва зўравонликларни олдини олиш каби аҳлоқий-руҳий муаммолар билан қийналаётган аҳолини қамраб олиш, улар ўртасида психопрофилактикани кучайтиришда психологик хизматнинг зарурати кузатилди. Натижада, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ташаббуси билан илк бор пилотаж усулда “Психологик клиника”лар ташкил этилди. Илк бор ташкил этилган “Психологик клиника” Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Тошкент туманларидаги маҳаллалар ҳудудидаги умумтаълим мактабларда ташкил этилади ва фаолият юритади. 

“Психологик клиника” мақсади: маҳалла аҳолисининг турли қатлами билан психологик ишларни ташкил этишдан иборат. Шунингдек, туман худудидаги “Қизил” ва “Сариқ” тоифадаги маҳалларда содир этилган жиноятларнинг асл сабаблари илмий таҳлил этилган ҳолда маҳаллалардаги “Жиноят ўчоқлари” аниқланиб мазкур жойларда жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида туман ИИБ билан ҳамкорликда кучайтирилган рейд тадбирлари ва профилактик чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Батафсил

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EPJfpNB7A_o" title="Mahallalarda xavfsiz muhitni yaratish bo`yicha ishlar o`rganilmoqda " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов ЎзА