Президент топшириғи –амалда

Президентимиз ташаббуси билан жорий йил мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Йил дастуридан, қолаверса, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15-16 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи доирасида ёшлар билан ишлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, хусусан, умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларига ишчи ва IT касбларга ўқиш имконини яратиш, ёшларнинг таълимдан кейинги бандлигини таъминлаш ва меҳнат бозорига тайёрлаш юзасидан берган топшириқларидан келиб чиқиб, ана шу йўналишларда амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар бошлаб юборилди. 

Андижон вилояти аҳолисининг қарийб 55 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бугунги кунда бутун мамлакатда бўлгани каби вилоятимизда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, олий ўқув юртлари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда. 

Январь ойида вилоятнинг бир гуруҳ фаол ёшлари “2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ўз тенгдошларига мурожаат билан чиқиб, ёшлар билан ишлаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, етакчи ва ташаббускор ёшларни янада фаол, ҳамжиҳат иш олиб боришга чақирди. 

Январь ойида вилоятдаги 909 та маҳаллада 806 минг нафар ёш рўйхатга олиниб, “Ёшлар баланси” шакллантирилди. Балансга киритилган ёшлар уч тоифага ажратилди. Яъни “қизил” тоифага 15 минг 913 нафар, “сариқ” тоифага 338 минг 344 нафар, “яшил” тоифага 467 минг 236 нафар ёш киритилди. Уларнинг қизиқиши, қобилияти ва таклифларини амалга ошириш бўйича “Ёшлар омбор китоби” ишлаб чиқилди. 

Ана шу ишлар доирасида энг аввало, вилоятдаги 16 минг 227 нафар ишсиз ёш ҳамда 33 минг 964 нафар мактаб битирувчиси бўлган 50 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар бандлиги дастури” ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Бунда биринчи навбатда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун 2,5 минг гектар ер майдони очиқ танловга қўйилиб, 16,7 минг нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун берилади. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 17 минг нафар ёшга 400 миллиард сўм кредит ажратилади. Бундан ташқари, 2 минг нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилиб, субсидия асосида ўзини ўзи банд қилиши кўзда тутилган. 

Хорижда меҳнат қилиш истагидаги 2,5 минг нафар ёш чет тиллари ва хорижда талаб этиладиган касбларга ўқитилиб, ривожланган давлатларга юқори маошли ишларга юборилади. Жумладан, “Германияда касбий таълим” (Аусбилдунг) дастури орқали 1 минг нафар ёш 1700 дан 3000 еврогача бўлган кафолатланган иш ҳақи олиш имконига эга бўлади. 

[gallery-16166]

Шунингдек, 12 минг нафар ёш профессионал ва олий таълимга қамраб олинади. 

Ана шу ишлар натижасида жорий йилнинг 1 майига қадар вилоятдаги 245 та маҳалла, йил якунига қадар барча маҳалла “Ёшлар ишсизлигидан ҳоли ҳудуд”га айлантирилади. 

Ёшлар билан бевосита ишлаш, ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга тўла барҳам бериш мақсадида вилоятдаги ҳар бир маҳаллага камида бир нафардан ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари ходимлари бириктирилди, шахсий таркиб ходимлари томонидан 301 минг нафар ёш оталиққа олинади. 

Бугунги кунда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ҳар бир маҳалладан уч нафардан, жами 2 минг 727 нафар ҳарбий хизматга ва ҳарбий касбга қизиқувчи ватанпарвар, фидойи ва фаол ёшнинг рўйхати шакллантирилди. Уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва юбориш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятимизда жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшларнинг рўйхати шакллантирилган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда рўйхатга киритилган ҳар бир ёш бўйича алоҳида “ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилди. Улар билан манзилли ишлаш ва қўшимча тарғибот ишлари олиб бориш натижасида жорий йил 1 майгача вилоятдаги 90 та маҳаллани “Ёшлар жиноятчилигидан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича ишлар олиб борилади. 

Давлатимиз раҳбарининг Марҳамат туманида ёшлар билан ўтказган мулоқотида берган топшириғига асосан, умумтаълим мактаблари битирувчиларини хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатиш дастури доирасида “Ибрат фарзандлари” платформаси орқали 100 минг нафар андижонлик ёшни хорижий тилга, “Устоз” лойиҳаси доирасида 60 минг нафар ёш замонавий касбларга ўқитилади. 

Китобхонликни оммалаштириш, китобхон ёшлар сафини кенгайтириш бўйича “Мутолаа” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада камида 80 нафардан, вилоят бўйича 80 минг китобхон ёшни кашф этиш белгиланган. 

Жорий йилдан бошлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”ни маҳалла, мактаб, профессионал таълим, олий ўқув юртлари, шу билан бирга, корхона ва ташкилотлар тизимида ўтказиш орқали турли спорт мусобақалари ва интеллектуал беллашувларга 700 минг нафар ёш қамраб олинади. 

Бунинг учун вилоятда жорий йилда жами 85 та ёшлар инфратузилмаси, жумладан, 35 та маҳаллада спорт майдончаси, 16 та туман ва шаҳарда ёшлар сайилгоҳи, ижод кўчалари, кутубхона, 1 та “Креатив парк”, 1 та Ёшлар маркази барпо этилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқариш учун зарур шароит яратилади. 

Шунингдек, Янги Андижон шаҳри ҳудудида ҳайкалтарошлик, рассомлик, кулолчилик ва бошқа ижодий йўналишларни қамраб оладиган “Ёшлар ижод устахонаси” ташкил этилади. 

Ойбек Юлдашев, 

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 

Aндижон вилояти бошқармаси бошлиғи. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар “Ёшлар ишсизлигидан холи ҳудуд”га айланади