ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 28 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаолларига “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар топширилди.
[gallery-10394]
Маҳаллаларда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар кўлами ва сифатини яхшилаш, оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга имконият яратиш бу ерда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларига катта масъулият юклайди. Соҳа вакилларига топширилган планшетлар бу борадаги вазифаларни тизимли ташкил қилиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали ислоҳотлар кўлами ва сифатини яхшилаш мақсадига хизмат қилади.
Масъуллар томонидан хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА