Маҳаллада ички йўллар янгиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманидаги Туман маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Илгари чанг ва лойдан иборат бўлган ички кўчалар бугун замонавий қиёфа касб этмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалари, туман ҳокимлиги ҳамкорлиги ҳамда Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган ушбу йирик лойиҳа доирасида 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада маҳалладаги 5 километр ички йўллар тўлиқ янгиланмоқда.
[gallery-29252]
Амалга оширилаётган ишлар аҳоли учун сезиларли қулайлик яратиб, маҳалланинг обод қиёфасини янада яхшилаётир. Фуқаролар бундай ислоҳотлардан мамнун эканини билдирмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА