Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ушбу олий таълим муассасасига бириктирилган маҳалла раислари, фаоллари ва ёшлари учун навбатдаги очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида ташкил этилган тадбир аввалида институт жамоасининг «Ижод» номли кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмада тасвирий ва амалий санъат асарлари, турли хил тақинчоқлар, либослар намойиш этилди.  

Шундан сўнг Ўзбекистон халқ рассоми, ёш ҳайкалтарош Жасвант Анназаров ҳамда ёш рангтасвирчи рассом Гулноз Жалолованинг «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» номли кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.  

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, институт ректори Н.Сайфуллаев бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олий таълим муассасалари ва маҳаллалар ҳамкорлиги кенг қулоч ёяётгани, бунинг натижасида маҳаллалардаги ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, ўзлари қизиққан соҳа бўйича билимини бойитиши учун кенг имконият яратилаётганини таъкидлади. Бу каби кўргазмаларга маҳалла ёшларининг кенг жалб этилаётгани уларнинг санъатга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Институт профессор-ўқитувчилари меҳмонларни талабаларга яратилган шароит, ўқув ва маънавий-маърифий жараёнлар билан яқиндан таништириб, ёшлар учун ташкил этилган тўгараклар ҳақида маълумот берди ҳамда тасвирий санъатга қизиқувчи ёшлар учун маҳорат дарслари ўтказди.

Айниқса, “Бадиий кулол” йўналиши 3-босқич талабаси М.Латипов томонидан кулолчилик соҳасига қизиқувчи ёшлар учун ташкил этилган маҳорат дарси барчада катта қизиқиш уйғотди.

Очиқ эшиклар куни доирасида бўлиб ўтган кўргазмалар меҳмонлар, айниқса ёш санъат ихлосмандларига манзур бўлди.

– Бу тадбир менда катта таассурот қолдирди, – дейди Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлардан бири Элёр Зоиров. – Бу ерда тасвирий санъат ҳақида тасаввурларим анча кенгайди, унинг мазмун-моҳияти ҳақида кўплаб маълумотлар олдим. Айниқса, устозлар ва талабалар билан суҳбатлашиб, санъатга бўлган қизиқишим ҳамда келажакда талаба бўлиш истаги кучайди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, институтда хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик ҳамда институт хусусиятидан келиб чиқиб, кулолчилик, тасвирий санъат, либос дизайни, бадиий фото тўгараклари ташкил этилиб, уларга маҳалла ёшлари кенг жалб этилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшлари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди