Юртимизда маҳаллалар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, тизимда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларга барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Жойларда замонавий маҳалла гузарлари қурилиб, фойдаланишга топширилаяпти.

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Бешкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида айни пайтда 611 та хонадонда 3341 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда битта мактабгача таълим ташкилоти ва битта умумтаълим мактаби мавжуд. Ҳозир гап маҳаллада олиб борилаётган ишлар ҳақида эмас. Балки, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ўтирадиган бино ҳақида.

[gallery-1114]

Маҳалла биноси 4 хонадан иборат бўлиб, 1987 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Айни пайтда бино таъмирга муҳтож. Маҳалла раиси Шавкат Исмоиловнинг айтишича, тегишли ташкилотлар томонидан бинони бузишга рухсат берилган. Аммо жой бўлмаганлиги боис маҳалла шу ерда фаолият олиб бормоқда.

Бинода хоналар етишмайди. Ҳаттоки, маҳалла раиси ўз хонасини “Аёллар маслаҳатхонаси” учун бўшатиб бериб, бошқа ходимлар билан бир хонада ўтириб иш олиб боради. “Бешкент” маҳалласидан ташқари “Арғун” ва “Фарҳод” маҳаллалари профилактика инспекторлари бир хонага жойлаштирилган.

Ш.Исмоиловнинг таъкидлашича, 2020 йилда маҳалла биноси қурилиши керак эди, аммо пандемия туфайли қурилиш қолдирилган. Жорий йилда қурилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Қолганини эса вақт кўрсатади. Айни пайтда бино авария ҳолатида.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раиси ва фаоллари авария ҳолатидаги бинода ишламоқда