Ангор туманидаги Шарқ гули маҳалласининг замонавий қулайликларга эга янги идора биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда кейинги йилларда маҳалла фуқаролар йиғинларини ривожлантириб, жамиятнинг кичик бўғини сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу борада амалга оширилаётган ишлар миллатлараро тотувликни, оилаларда тинч-фаровон ҳаётни таъминлаб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Сурхондарё вилоятида ҳам маҳаллалар инфратузилмасини тубдан яхшилаш, маҳалла “еттилиги” ва ҳудудда яшаётган одамлар учун барча шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган йил вилоятдаги 724 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 110 таси ўз идорасига эга эмас эди. Йил якунигача 57 маҳаллада намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаган идора биноси ишга туширилди. Жорий йил бошида қолган маҳаллалар идорасига ҳам тамал тоши қўйилди.

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да биринчилардан бўлиб, қурувчилардан барча шароитларга эга замонавий идора биносини қабул қилиб олган Шарқ гули маҳалласида 4 мингдан ортиқ киши яшайди. Ҳудудда хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш яхши ривожланган. 

Тадбир қатнашчилари маҳалла идорасида яратилган шароитлар билан танишди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. 

Холмўмин Маматрайимов, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла идораси учун қурилган бино ишга тушди