Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашда маҳалла институти муҳим ўрин тутади. Президентимиз маҳаллалар давлатимизнинг энг катта замини, деб бежизга таъкидламаган.

Маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат “маҳалла еттилиги” бугун том маънода фуқароларнинг деярли барча ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда, уларга қулай шарт-шароит яратишда хизмат қиладиган муҳим тизимга айланиб улгурди.

Ушбу тизимнинг янада самарали ишлашини ташкил қилиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор вазифалар белгилаб берилган. “Маҳалла еттилиги”ни ташкил қилувчи давлат хизматчиларини замонавий тажрибалар асосида ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш шулар жумласидандир.

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “маҳалла еттилиги”ни қайта тайёрловчи тренерларнинг семинари очилишида бу алоҳида қайд этилди.  

Республикамизда 10 мингга яқин маҳаллалар борлиги ҳамда мавжуд “маҳалла еттилиги” вакилларининг умумий сони 55 мингдан ортиқлиги инобатга олинса, уларни қайта тайёрлаш кўп вақт ва ресурсни талаб этувчи мушкул ишдек туюлиши мумкин. Лекин бунинг ечими бор.  

Эндиликда ушбу вазифани тренерлар амалга оширади. Махсус курсда билим ва малакасини оширган тренерлар Республика бўйлаб “маҳалла еттилиги”ни қайта тайёрлаш вазифасини бажаради.  

Академияда ташкил этилган махсус ўқувда Жиззах, Сирдарё,  Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 157 нафар тренер иштирок этмоқда. Қолган вилоятлардан тренерларни тайёрлаш 25-26 январь кунлари амалга оширилади.

Махсус ўқув дастурининг очилиш маросимида Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов,  сўзга чиқиб, маҳаллаларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳамда ушбу ўқувлардан кутилаётган натижалар тўғрисида сўз юритди.  

"Маҳалла еттилиги"ни ўқитишда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги тўғрисида гап борди. Ўқув дастурига киритилган масалаларнинг долзарблиги ва бу талабларга бугун ҳар бир маҳаллада фаолият юритаётган халқ хизматчилари жавоб бера олиши лозимлигига эътибор қаратилди.  

Маълумот учун: Барча тренерлар Давлат бошқаруви академиясида жорий йилнинг 23-26 январь кунлари   тайёрланади. 2024 йил 29 январидан 25 февралига қадар Республикадаги мавжуд 55 мингдан ортиқ "маҳалла еттилиги"га кирувчи масъуллар эса тренерлар томонидан ўқитилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла еттилиги” ходимларининг касбий билим ва кўникмалари янада ривожлантирилади