“Эл-юрт умиди” жамғармасининг магистратура ва докторантура таълим дастурлари (бакалавриат дастури бўйича битирувчилар ҳали мавжуд эмас) асосида хорижда таҳсил олиб қайтиб келган стипендиатларнинг фаолияти таҳлил қилинди.
2019 йилдан 2023 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра 1 626 нафар номзод “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ стипендия танловлари ғолиби бўлган.
Шундан:
115 нафар магистратура, 20 нафари докторантура дастурларини, жами 135 нафар стипендиат хорижда ўқишни тамомлаб Ўзбекистонга қайтган;
211 нафар бакалавриат, 139 нафар магистратура ва 78 нафар докторантура ҳамда 37 нафар ординатура дастури бўйича, жами 465 нафар стипендиат хорижда таҳсил олмоқда.
Жамғарманинг магистратура ва докторантура дастурларини тамомлаб қайтиб келган 135 нафар стипендиатларнинг меҳнат фаолияти таҳлил қилинди, улардан:
73 нафарининг (55%) лавозими ўсган;
26 нафарининг (19%) лавозими ўзгаришсиз қолган;
24 нафари (18%) талабаликдан сўнг ўз мутахассислиги бўйича илк бор профессионал фаолиятини бошлаган;
12 нафари (9%) эса ишга жойлашиш жараёнида.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, стипендиатларнинг 33 нафари (24%) давлат хизматида, 66 нафари (49%) илм-фан ва таълим соҳасида, 13 нафари (10%) соғлиқни сақлаш соҳасида, 7 нафари (5%) ишлаб чиқариш соҳасида, 14 нафари (10%) банк ва суғурта соҳасида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Стипендиатларнинг хорижда орттирган билим ва кўникмаларидан янада самарали фойдаланиш, улар билан доимий равишда ишлаш, лавозимда ўсишини мониторинг қилиш мақсадида индивидуал тарзда Президент маслаҳатчилари, уларнинг ўринбосарлари, Бош вазир ўринбосарлари, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари “Устоз-шогирд” тамойиллари асосида ментор сифатида бириктирилди.
ЎзА