Қорахонийлар, Сомонийлар даврида илм-фаннинг илк чўққиси барпо этилган бўлса, иккинчи улкан чўққи, шубҳасиз, Темурийлар даврида бунёд бўлди.

Азал-азалдан Марказий Осиё илм-фан ва маърифат бешиги бўлиб келган. Ҳозирги кунда энг ривож топган мамлакатлар ҳали кашф қилинмасдан бурун турк замини ўз илмий тараққиётига эришган эди. Қорахонийлар, Сомонийлар даврида илм-фаннинг илк чўққиси барпо этилган бўлса, иккинчи улкан чўққи, шубҳасиз, Темурийлар даврида бунёд бўлди. Бу сулола даврида дунёвий илм-маърифат Ислом дини билан тенг равишда ривож топди. Айтиш мумкинки, мазкур даврдаги тараққиёт бугунги кун тамаддунининг пойдеворидир.

Биргина ўрта асрлар олий таълим муассасалари – мадрасалар мисолида таҳлил қилсак, Темурийлар даврида кейинги XVIII-XIX асрлардаги ҳолатидан фарқли равишда бундай муассасалар фақатгина диний таълим билан чекланиб қолмаган, унда ҳандаса, риёзиёт, илми нужум каби қатор дунёвий фанлар ҳам тўкис ўқитилган. Бунга яққол далил – 1420 йилда барпо этилган Мирзо Улуғбек мадрасасидир. Ушбу маскан ўз даврида минтақалараро энг йирик ва нуфузли таълим даргоҳи ҳисобланган. Мазкур мадраса даврлар силсиласида, тузумлар таъсирида ўз фаолиятини давом эттириб келди. Эҳтимол, мадрасанинг кейинги асрлардаги фаолияти аввалги даврлардагидек бўлмагандир, аммо собиқ шўролар истилоси зуғуми остида бошқа мадрасалар сингари “ташландиқ бинолар”га айланишдек аччиқ қисматдан омон қолди. 1927 йилга келиб эса ушбу кўҳна, муҳташам даргоҳ ўрнида Самарқанд олий педагогика институти ташкил этилди. Дастлабки йилларда бу муассасада ижтимоий-сиёсий фанлар, физика, техника, табиатшунослик, филология каби бўлимлар фаолият юрита бошлади.

Мазкур олийгоҳда юзлаб олимлар, фан арбоблари етишиб чиққан бўлиб, улар қаторида Иброҳим Мўминов, Яхё Ғуломов, Воҳид Абдуллаев, Ботирхон Валихўжаев, Толиб Мўминов, Муҳсин Ашуров каби қатор академикларни, шунингдек, Ҳамид Олимжон, Уйғун, Миртемир, Усмон Носир, Ҳабиб Юсуфий, Шароф Рашидов, Асқад Мухтор сингари ўнлаб ижодкор ва маданият арбобларини кўришимиз мумкин.

Ўтган йиллар давомида кўлами кенгайиб, нуфузи орта борган университет бағридан Самарқанддаги қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, кооператив, чет тиллар институтлари ўсиб чиқиб, мустақил олий ўқув юртларига айландилар.

Бугунги кунда Самарқанд Давлат университетининг қатор факультетларида ва магистратура мутахассисликларида йигирма мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Уларга республикамизнинг таниқли профессор-ўқитувчилари, ЎзФА академиклари, фан докторлари таълим беришмоқда. Шунинг учун бўлса керак, мустақиллик йилларида университет талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидаги давлат стипендиялари, атоқли шахслар номидаги давлат стипендиялари, Зулфия номидаги Давлат мукофотларини қўлга киритишга муваффақ бўлишмоқда.

Юқоридаги маълумотлардан ҳам англаш мумкинки, СамДУ ўзининг олти аср аввалги даражаси – Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, Ғиёсиддин Коший, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий каби буюк аждодларимиз тамал тошини қўйиб, маърифат ва маданият марказига айлантирган муҳташам мадраса мақомига муносиб издош бўлиб келмоқда.

Мен азим Самарқанд шаҳрини ҳурмат билан тилга оламан. Ҳақиқий илм ва маърифат, маънавият ўчоғи, илдизи узоқ тарихга бориб тақалувчи маскан эканлигига докторлик диссертациямни ёқлаган йилларимда амин бўлдим. Филология фанлари доктори, профессор М.Қ.Муҳиддинов раислигида фаолият олиб бораётган Самарқанд Давлат университети ҳузуридаги ихтисослашган Илмий кенгаш жамоасининг ҳамжиҳатлиги, талабгорларга муносабати, энг асосийси, кўмакдошликни касб этгани мени лол қолдирди. Бухоро тилшунослик ва адабиётшунослик мактаби равнақига беминнат хизмат қилган ва тамал тошларини қўйган устозларимиз Ҳ.Ғ.Неъматов, Р.Ж.Воҳидов, О.Т.Сафаров, Э.Р.Қиличевлар ҳар гал Самарқанд ҳақида тўлқинланиб гапирганларича бор экан, деб қўяман ўзимга. Ҳар бир фаолиятдан эзгулик излашни одат қилган Самарқанд илм аҳли менинг таассуротларимда ҳамда хотираларимда фақат ва фақат чиройли амаллар билан муҳрланган. Мана шундай ажойиб фазилатлар буюк аждодлардан мерос қолдирилган бўлса ажаб эмас.

Маълумки, миллий истиқлол даврида тубдан янгиланган илмий йўналишлардан бири ўзбек тилшунослигидир ва бунда мазкур университет тилшуносларининг ҳам сардорлик қилгани мутлақо муболаға эмас.

Мустақиллик даврида республикамиз тилшунослиги ва она тили таълими янгиланиши босқичида Бухоро Давлат университети билан ҳамкорликда фаолият олиб борган Самарқанд Давлат университети ҳам яловбардорликни қўлга олди. Олий таълим муассасаларидаги фидойи тилшунослардан бир гуруҳи ўзбек тилшунослигининг назарий асосларию таҳлил усулларини, ўрта ва олий таълимда она тили, ўзбек тили таълими мақсади, мазмуни, усули ва воситаларини тубдан янгилаш зарурати, бу янгиланишнинг йўллари ҳақида таклиф этилган мақсад, унга эришиш йўллари хусусида матбуотда дадил мулоҳазалар билдиришди. Муҳокамалар ўзбек тилшунослари, дидактлари ва она тили ўқитувчиларини бирлаштирадиган Ўзбек тили доимий анжуманини таъсис этиш билан якунланди. Анжуманнинг 1991 йил апрелида Самарқандда 500дан ортиқ тилшунослар (Ўзбекистон ФА институтлари илмий ходимлари ва олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари), она тили ва адабиёт ўқитувчилари иштирокида ўтказилган Биринчи йиғини янгиланишнинг мақсад, мазмун ва усуллари ҳақидаги дастурни маъқуллади, таълим вазирликларини шу йўналишни қўллаб қувватлаш, пировард оқибатда уни амалиётга − таълим тизимига жорий этиб, ҳам фанимиз, ҳам таълимимизни тубдан янгилашга астойдил киришишга ундади. СамДУ таълим соҳасида олиб бораётган ислоҳотларга ҳеч қачон бефарқ бўлмаган,ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда илмий-маданий меросимизга фахр-ифтихор руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган олий даргоҳдир. Хулоса шуки, мазкур олий таълим даргоҳи бугун пайдо бўлган эмас, унинг илдизи қадим-қадимларга бориб тақалади.

М.Абузалова, 
БухДУ профессори, филология фанлари доктори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Мадрасаи олиянинг давомчиси