Мана шу мадрасаи олиялар Самарқандда университет таълимининг шаклла¬ниши ва тараққиётида мустаҳкам пойдевор бўлган.

Самарқанд Давлат университети ректори, профессор Р.Холмуродовнинг ЎзА сайтида 2020 йил 5 июлда эълон қилинган “Ўзбекистонда илм-фаннинг янги ренессанс даври бошланмоқда” номли мақоласи ғоят долзарб масалага бағишланган.

Университетлар доимо таълимнинг асосий марказлари саналиб келинган. Илм-фан сирларини кашф этиш, улғайиб келаётган авлод вакилларидан малакали мутахассислар тарбиялашда уларнинг ўрни беқиёс. Олий таълимнинг ҳозирги шакли – университетлар Ғарб Ренессансининг марказлари – Италия (Салерно ва Болонья), Франция (Сорбонна), Испания (Саламанка) ва Англияда (Оксфорд) анча кейин, XI-XII асрларда, Шарқ мадрасалари таъсирида пайдо бўлган. 

Агар ҳозирги кунда дунёда энг қадимий ҳисобланадиган Болонья, Сорбонна, Оксфорд университетлари биринчи навбатда одамларга диний таълимот бериш учун ташкил этилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, у ҳолда мамлакатимиздаги баъзи университетларнинг асл ёшини ҳам сал узоқроқдан бошлашимиз керак. Масалан, Буюк Британиянинг энг кўҳна Оксфорд университети руҳонийларга олий маълумот беришни ихтиёр этган Англия диндорлари томонидан 1117 йилда ташкил этилган эди. Европада энг қадимий ҳисобланадиган Болонья университетига асос солинганлиги ҳақидаги ҳужжат 1158 йилда (ХII аср) қўлга киритилган бўлишига қарамасдан, тарихчилар унинг ташкил топган санасини эрамиздан аввалги 1088 йил деб ҳисоблайди.

Мамлакатимиз ҳудудидаги илк олий ўқув юрти Абу Бакр Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида қайд этилганидек, 937 йилги ёнғиндан зарар кўрган Форжак мадрасаси бўлган. Шарқда олий мадрасалар сиёсий ва илмий пойтахт ҳисобланмиш шаҳарларда фаолият кўрсатган. Уларга йирик-йирик вақф ерлар ажратилган бўлиб, ўқув бинолари ҳам шаҳарнинг энг ҳашаматли биноларида жойлашган. Олий мадрасада берилган диплом (санад) мусулмон оламининг барча жойларида инобатга олинган. Мадрасалардаги талабалар ўзлаштириш даражаларига қараб, таълимнинг қуйи (адно), ўрта (авсат) ва юқори (аъло) босқичларини ўтаганлар. Муайян босқични саккиз йилда ўтай олмаган талаба мадрасадан четлатилган.

Фалакиёт илмининг асосчиларидан бири Мирзо Улуғбек тамал тошини қўйган Самарқанд академияси она юртимиз илму фани, маърифати, тараққиётини дунёга танитган. Самарқанд фақат дунёвий маърифат ва маданиятнинг дастлабки булоқларидан бири бўлиб қолмай, исломий маърифат тараққиётининг ҳам энг қадимий бешикларидан ҳисобланади.

Самарқанд – қадимий тарих саҳнасида неча бор ўз қудратини намоён этган, ўз улуғворлигини жаҳонга ҳақли равишда кўз-кўз қила олган улуғ шаҳар. Айниқса, соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида бу муқаддас шаҳар муяссар бўлган шон-шуҳрат чўққисига дунёнинг бирор-бир бошқа шаҳри ҳали ҳануз мушарраф бўла олганича йўқ.

Самарқанд олиму уламолари, илму фанининг дунё бўйлаб шуҳрат таратишида ўз даврининг олий ўқув юртлари бўлган ўнлаб мадрасалар ичида Мирзо Улуғбек мадрасаи олияси ва Шайбонийхон мадрасаи олиясининг хизматлари беқиёс. Мана шу мадрасаи олиялар Самарқандда университет таълимининг шаклла¬ниши ва тараққиётида мустаҳкам пойдевор бўлган.

Таъкидлаш жоизки, кучли давлатчилик қарор топган, жамият ривожи муайян барқарорлик касб этиб, дунёвий билимларга эҳтиёж кучайган жойлардагина университетлар очилиб, фан тармоқлари бўйича алоҳида-алоҳида мутахассислар тайёрлаш кенг йўлга қўйилиши мумкин. Бошқача айтганда, жаҳон тан олган қомусий олимлар, юксак билим ва кўникма эгалари бир жойга тўпланган заминдангина етишиб чиқиши оддий ҳақиқатдир. Бу қадимий мадрасалар тингловчиларига ҳам аввалбошда диний билимлар берилган бўлса, кейинчалик уларга дунёвий билимлар ҳам ўргатила бошланган.

Улуғ аждодларимизнинг бой анъаналарига содиқ бўлган СамДУ олимлари XX аср – техника асрида ҳам, XXI аср – компьютер ва интернет асрида ҳам илму урфон, таълим-тарбия бобида ўз ўрнини топа билди. Бу бежиз эмас. Чунки, Самарқанд давлат университетининг залвор¬ли тарихи, мустаҳкам пойдевори буюк аждодларимизнинг илму маърифати, тафаккур дурдоналари билан зийнатланган.

Мамлакатимиз ҳудудида олий таълим тизими тарихи қадим-қадимларга бориб тақалиб, унинг олий даргоҳи – мадрасаи олиялар ўз замонасида ҳозирги университет мавқеига эга бўлган. Буни Самарқанд Давлат университетининг Мирзо Улуғбек асослаган мадрасайи олиясининг бевосита вориси эканлиги мисолида ҳам кузатишимиз мумкин. Бу гап Бухоро, Хива, Тошканд ва ҳ.к.шаҳарларда аввалдан мавжуд бўлган мадрасаи олиялар ва уларнинг ворислари бўлмиш университетларга ҳам тааллуқлидир.

Шу нуқтаи назардан университет фаолиятининг олис тарихга эга эканлиги, унинг ўзига хос ва мос шаклланиш жараёни жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳар томонлама рақобатлаша олишини кўрсатади. Бунда, айниқса, Мирзо Улуғбек ҳукмдорлиги йилларида фаолият кўрсатган Улуғбек академияси аъзолари – Қозизода Румий, Хожа Фазлуллоҳ Абу Лайсий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид ибн Маъсуд ал-Кошоний-Коший, Ҳасан Мирам Чалабий, Ҳусайний Биржандий, Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандийларнинг жаҳон илму фанида қолдирган жаҳоншумул илмий мероси алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, университет тарихининг тараққиёт пиллапоялари ана шу давр билан белгиланиши ҳам мантиқан, ҳам мазмунан асослидир.

photo_2020-08-13_12-00-45.jpg

Қ.ДАВРОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси Микробиология институти
директори, б.ф.д., профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мадрасаи олиялар ўз замонасида университет мавқеига эга бўлган