15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни

Навоий кон-металлургия комбинати маданият муассасалари жамоалари, соҳа вакиллари 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини қизғин қарши олишмоқда.

Юртбошимиз “Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз керак: мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди. Халқимизнинг ривожланиш даражаси аввало миллий маданиятимизга қараб баҳоланади. Шу маънода, маданият бу халқимиз, жамиятимиз қиёфасидир. Биз Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишга киришган эканмиз, буни аввало миллий маданиятимизни ривожлантиришимиздан бошлашимиз лозим”, дея таъкидлаган эди. 

Бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳар бир соҳани ривожлантириш, жумладан, мамлакатимиз маданият ва санъат соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, улар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинаяпти.

2021 йил 7 июндаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан 15 апрель– Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилангани соҳа ходимларига бўлган ҳурмат ва эътибор намунасидир.

Ҳозирги вақтда НКМКда 3 та маданият саройи, 1 та маданият уйи, 3 та маданият ва спорт мажмуаси комбинат ишчи-ходимлари, кончилар оиласи бўш вақтларини мазмунли ўтазишга хизмат қилиб келаяпти. Бу муассасаларда 208 нафар ходим фаолият юритиб келаётган бўлса, 120 та тўгарак ва 57 та ансамблда 4,6 минг нафардан зиёд кончилар фарзандлари маҳоратларини оширмоқда. Улардан 26 таси “Халқона” ва “Намунали” деб тан олинган. Ҳар йили маданият муассасалари томонидан 2,5 мингдан ортиқ маданий тадбир, концерт дастурлари ўтказиб келинмоқда.

Эстрада, фольклор, мақом йўналишларида ўтказилаётган “Қизилқум санъат ғунчалари”, “Қизилқум овози”, “Қизилқум оҳанглари”, “Олтин мерос” каби анъанавий танловлар ҳар йили ўнлаб ёш истеъдодларни кашф этиб, санъаткорлар ва бадиий жамоаларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, НКМК маданият муассасалари вакиллари нуфузли танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Биргина 2023 йилда “Нуробод” маданият уйининг “Дебют” рақс ансамбли Қирғизистон Республикаси Чўлпонота шаҳрида ўтказилган “Огни Киргизстана” халқаро танловида қатнашиб, Гран-при ҳамда 1-ўринни эгаллаган бўлса, “Олтин водий” маданият уйининг Эстрада чолғу ансамблининг “Аллегро” жамоаси Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Ритмы Эвразии” халқаро танловида қатнашиб, 2 та йўналиш бўйича Гран-при ҳамда 1-ўринни, “Олтин водий” маданият уйининг вокал жамоаси “Фаунтерра” ва Эстрада чолғу ансамблининг “Аллегро” жамоаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 7-Халқаро фестивалида Гран-при ва учта фахрли ўринни, “Ёшлик” маданият ва спорт мажмуаси “ШОК” рақс ансамбли Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўрик-танлов “Фреш дриве”да Гран-прини қўлга киритди. 

Шунингдек, “Фарҳод” маданият саройи Тасвирий санъат студияси қатнашчилари Чехияда ўтказилган “Lidice 2023” 51-Халқаро болалар тасвирий санъат кўргазмасида иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди. 

Комбинат тизимидаги маданият муассасаларида меҳнат қилаётган ходимлар меҳнати давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда. Жумладан, Муҳиддин Кенжаев “Эл-юрт ҳурмати” ордени, Феруза Мусаева ва Серижан Жанахметов “Дўстлик” ордени, Марина Хаританова “Шуҳрат” медали, Шерзод Давронов “Ниҳол” давлат мукофотига сазовор бўлган.

Мухтасар айтганда, маданият муассасалари ходимлари ўзларининг касб байрамини мана шундай ютуқ ва марралар билан қарши олмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият тараққий этмаса, жамият ривожланмайди