Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Zarafshan Golden Group” МЧЖ томонидан йўлланган мурожаат ўрганилди.

Мурожаатга кўра, газ идораси томонидан жамиятга қарашли Навоий шаҳар саноат ҳудудида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш заводига 2021-2022 йилларда табиий газ етказиб берилиб, табиий газ учун лимит мавжуд бўлишига қарамасдан 1,4 коэффициент ҳисобланганлиги, иқтисодий суд қарорлари мавжуд бўлишига қарамасдан, ортиқча ҳисобланган табиий газ миқдори қайта ҳисоб китоб қилинмаётганлиги таъкидланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига кўра, 2017 йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчиларга 1м3 табиий газ нархи 1000 сўм этиб белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 105-бандида истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда истеъмолчидан (ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилиши қайд этилган.

Ўрганишлар давомида “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан “Zarafshan Golden Group” МЧЖга томонлар ўртасида имзоланган шартномада лимит ажратилган бўлишига қарамасдан 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида сарфланган табиий газга 1,4 коэффициент қўллаш натижасида 183 миллион 005 минг 264 сўм, 2022 йилнинг февраль-июнь ҳамда октябр ойида 523 миллион 542 минг 032 сўм, жами 706 миллион 547 минг 296 сўм ортиқча маблағ ҳисоблангани аниқланди.

Рақобат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали)га нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Натижада “Zarafshan Golden Group” МЧЖ фойдасига ортиқча ҳисобланган қарийб 706,5 миллион сўм маблағ “Ҳудудгаз Навоий” газ таминоти филиали томонидан қайта ҳисоб китоб қилиб берилиши таъминланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маблағ корхона фойдасига қайта ҳисоб китоб қилинди