Сентябрь ойи бошида таркибида водород сульфид юқори бўлган табиий газ сизиб чиққан “Мустақиллик-25” конидаги 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни ўз ниҳоясига етди.

Шу мақсадда табиий газ сизиб чиқишининг олдини олувчи ускунанинг қўшимча блоги қурилиб, ўрнатилди. 

Сўндириш учун қудуқ оғзини тайёрлаш ҳамда боғлаш жараёни ўтказилди. 

Қудуқ герметикланди ва кеча, 15 сентябрь куни соат 16:50 да табиий газнинг сизиб чиқиши ҳолати тўлиқ сўндирилди. 

Ҳодиса оқибатларини режали бартараф қилиш жараёни махсус ташкил этилган штаб назорати остида тегишли вазирлик ва қўмиталар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоат тартибини сақлашга масъул ташкилотлар, шунингдек, кончилар ва бурғуловчи мутахассислар ҳамкорлигида амалга оширилди. Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига ўзбекистонлик, шунингдек, Россия ҳамда АҚШлик экспертларнинг ташрифи уюштирилди. 

Таъкидлаш жоизки, ҳодиса оқибатларини бартараф қилиш давомида аҳоли учун ҳеч қандай хавф юзага келмаган. 

Ишлар барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ таъминланган ҳолда олиб борилди. 

Ҳодиса бошидан ҳамма зарур чоралар кўрилган. Хусусан, атрофда жойлашган аҳоли пунктларида ҳаво муҳитини ўлчаш ҳамда мониторинг қилиш учун махсус постлар ўрнатилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, атмосферада зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмаяпти. 

Шунингдек, бурғилаш қурилмасининг ишчи майдонини тозалаш ишлари амалга оширилди. Таянч майдон махсус техника ва ускуналарни тўлиқ ўрнатиш ҳамда фойдаланиш учун тайёрланди. 

Айтиш жоизки, “Мустақиллик-25” кони ўзлаштиришнинг мураккаблиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерда ишларни бажаришда доимо халқаро тажрибадан кенг фойдаланилади ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилади. 

Шу жумладан, ходимларга доимий йўл-йўриқ кўрсатиб борилади. Конда углеводородни қазиб олиш тобора мураккаблашиб бормоқда. Бу эса доимий равишда янги тажриба ҳамда кўникмаларни талаб қилади. 

Ҳодисани бартараф этиш жараёнига халал қилмаслик учун конда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилмади. Аммо бу ерда барча дахлдор вазирлик ва қўмиталар, вилоят ҳамда туман ҳокимликларининг ишчи-хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоат тартибини сақлашга масъул ташкилотлар вакиллари, қолаверса, кончилар ҳамда экспертлар бир ёқадан бош чиқариб, фаол меҳнат қилди, дейилади Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабарида. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"М-25" конининг 604-сонли қудуғида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати тўлиқ сўндирилди 