Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали жамоаси томонидан давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 300 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди.
Филиал биноси ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида профессор-ўқитувчилар ва барча ходимлар фаол иштирок этди.
–Ушбу тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад, мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ишларга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшиш, экологик жиҳатдан соғлом атроф муҳитни яратишдан иборат, – дейди филиал директори Адилбай Есимбетов. – Енг шимариб астойдил ишга киришган жамоамиз ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ташаббускорлик кўрсатди.
Тадбир якунида ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Энг асосийси, филиал жамоаси эзгу ишга ўз ҳиссаларини қўшганидан мамнун бўлди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири