Фойдаланишга топширилиш арафасида турган умумий узунлиги 46 километр бўлган 220 кВли ҳаво линияси ҳамда юқори кучланишли янги “Сергели” подстанцияси ана шу лойиҳа самараси ҳисобланади.

Президентимизнинг “Тошкент металлургия заводи” инвестицион лойиҳасини амалга оширишга доир қарори асосида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш” лойиҳаси муваффақиятли якунланди.

Фойдаланишга топширилиш арафасида турган умумий узунлиги 46 километр бўлган 220 кВли ҳаво линияси ҳамда юқори кучланишли янги “Сергели” подстанцияси ана шу лойиҳа самараси ҳисобланади. Ҳозир бу ерда техник дастурга мувофиқ кучланиш берилиб, созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳани амалиётга татбиқ этиш жараёнида “Қўйлиқ” ва “Адолат” подстанциялари оралиғидаги 220 кВли ҳаво линиясини кесиш орқали янги тармоқ тугуни ҳосил қилинди, “Сергели” подстанциясигача бўлган 220 кВли ҳаво линияси ҳам барпо этилди.

Қурилишда пудратчи бўлган Тошкентдаги “Maxsuselektrtarmoqqurilish” ташкилоти томонидан 292 дона фундамент, 194 дона СК-26 русумли таянч устун, 68 дона металл конструкцияли таянч устуни ўрнатилиб, 46,6 километр узунликдаги сим монтаж қилинди. “МУ-4” қурилиш ташкилоти ҳам пудратчи сифатида қатнашиб, қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатди.

– Ушбу йирик лойиҳани ҳаётга татбиқ этишдан кўзланган мақсад Сергели туманида жойлашган йирик саноат корхоналарини ҳамда қисман Тошкент вилоятидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш кафолатини ошириш, – деди “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Улуғбек Ўринов. – Лойиҳанинг умумий қиймати 29,022 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу маблағнинг 26,5 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, қолган қисми “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан қопланади.

Муҳими, амалга оширилган ишлар Сергели тумани, шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Зангиота туманлари тараққиётига имкон яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЛОЙИҲА АМАЛДА: Сергели ва Тошкент вилояти туманлари учун янги имкон