Лондон кўчаларида 140 йиллик автомобиллар
Буюк Британияда автомобиль ихтиро қилинганига 140 йил тўлиши муносабати билан анъанавий “Лондон – Брайтон” ретро автомобиль пойгаси ўтказилди. Тадбирда 1905 йилгача ишлаб чиқарилган ноёб машиналар қарийб 97 километр масофани босиб ўтди.
1 ноябрь куни Хайд хиёбонидан бошланган марш Карл Бенцнинг илк ихтироси сифатида эътироф этиладиган “Patent-Motorwagen” русуми яратилган санага бағишланди. Айрим машиналар соатига 20-32 километр тезликда ҳаракатланди.

Иштирокчилар бундай эски техника воситаларини бошқариш ўзига хос маҳорат ва эҳтиёткорлик талаб қилишини ҳис этдилар. Байрам нафақат пойга, балки автомобиль саноатининг илк даврига саёҳат қилиш имконияти сифатида ҳам эътироф этилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА