Литва Ички ишлар вазирлиги ноқонуний мигрантлар оқими туфайли чегарадаги вилоятларда фавқулодда ҳолат жорий этишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда Литва ички ишлар вазири Aгне Билотайте маълум қилди.

Ушбу саросима Беларусдаги ноқонуний мигрантлар гуруҳлари Польша чегарасига ўтгани ҳақидаги хабарлардан сўнг пайдо бўлган.

“Биз Польша-Беларусь чегарасида қандай воқеа юз бераётганини кузатяпмиз. Биз ушбу босқинлар ва ҳужумларга дуч келмаслигимиз учун ўта эҳтиёт бўлишимиз керак. Шу боис, тегишли бўлимлар шай ҳолатга келтирилди. Зобитларимиз мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда қайта жойлаштирилади, – деди вазир Aгне Билотайте.

Хабарда айтилишича, Литва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати ноқонуний мигрантлар томонидан чегарага бостириб киришга уриниш ва фуқаролар ҳаётига хавф соладиган ҳаракатлар кузатилса, махсус техника ва қуроллардан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Литва Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи Беларусни ноқонуний миграция мавзусида санкциялар рўйхатига киритиши кераклигини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, 2021 йил январдан буён Литва-Беларусь чегарасида 4 мингдан ортиқ қочқин ушланган, бу ўтган йилга нисбатан 50 баробар кўп деган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Литвада ноқонуний мигрантлар оқими сабаб фавқулодда ҳолат жорий қилиниши мумкин