Давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида спорт таълимида малакали кадрларни тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш, илғор хорижий спорт-таълим технологияларининг трансферини амалга ошириш орқали юқори натижаларга эришиш мақсадида дунёнинг бир қатор илғор таълим муассасалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш белгиланган.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.  

 Жумладан, Литва спорт университети билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамкорликда ёш олимларнинг илмий-тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш лойиҳаси жорий этилдики, бу, ўз навбатида Европадаги етакчи спорт таълим муассасасининг таълим жараёнини ўрганиш, унинг илғор тажрибасини тадқиқ этиш, ёш олимларга мустақил равишда илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини бермоқда.  

Бу эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ёш олимларига халқаро спорт таълимининг илмий фаолият жараёнлари билан яқиндан танишишлари, кўникма эгаллашлари учун кенг имконият яратади.  

 Шу мақсадда ўзбекистонлик ўн нафар ёш олим ўтган йили Литва спорт университетида бўлиб, литвалик профессор-ўқитувчилар ва етакчи тадқиқотчилар билан спорт таълимида бир қатор тадқиқотларни ўтказди. Маҳоратли спорт мутахассислари, тренерлар тайёрлаш, машғулот тизимида спортчиларга бериладиган кўникмалар бўйича назарий ва амалий машғулотларда қатнашди.  

 Бундан ташқари, Литва спорт таълимида катта илмий салоҳиятга эга олимлар томонидан спорт педагогикаси, спорт менежменти, спорт физиологияси, спорт реабилитацияси ва фан фалсафаси, спортда этика ва методология соҳаларида “Ўзбекистон” спорт фанлари бўйича модуллар ишлаб чиқилиши йўлга қўйилди.  

Ушбу модуллар глобал тадқиқот тенденцияларини қамраб олади. Модуллар жорий йилнинг апрель – июнь ойларида масофавий таълим шаклида жорий этилди. Октябрь ва ноябрь ойларида 8 нафар Литва спорт университети олимлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети олимлари учун офлайн маърузалар ўқиши, давра суҳбатлари, тренинглар ташкил этиши режалаштирилган.  

 Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ёш олимларини Литва спорт университетининг тўрт хил илмий гуруҳига жалб этиш борасида келишувга эришилди.  

 Бу, шубҳасиз, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ёрдам бериши билан бирга, Литва-Ўзбекистон таълим ва фан муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантиради.  

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Литва билан спорт таълими бўйича алоқалар мустаҳкамланмоқда