Қозоғистон Премьер-Лигасида иштирок этаётган «Туран» клуби ўзининг Instagram даги расмий саҳифасида аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига таклиф билан чиқди, деб хабар беради «Казинформ» агентлиги Sports.kz сайтига таяниб.
«Лео Месси, сизни Турк дунёсининг маънавий пойтахти — Туркистонга таклиф этамиз!», — дейилади клуб эълон қилган хабарда.
Таъкидлаш жоиз, кеча аргентиналикнинг “Барселона” клубини тарк этгани аниқ бўлди. Энди эркин агентга айланган машҳур футболчига қатор футбол жамоалари, жумладан, Франциянинг ПСЖ ва Англиянинг «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Туран» Қозоғистон Премьер-Лигасининг турнир жадвалида 18 очка билан 12 ўринни эгаллаб турибди. Ундан пастда фақат Толдиқўрғоннинг “Жетису” клуби бормоқда.