Леким Ибрагимов —халқаро эътирофга сазовор рассом
Ўзбекистон халқ рассоми, академик Леким Ибрагимов — ўзбек тасвирий санъатида ўзига хос ижодий мактаб яратган забардаст рассомлардан бири. Унинг асарларида Шарқона тафаккур, миллий қадриятлар, тарихий хотира ва инсон руҳияти уйғунлашган.
Рассом ижодида туркий халқларнинг бой маданияти, тарихи, урф-одатлари ва маънавий олами алоҳида ўрин тутади. Унинг ранглар жилоси, рамзларга бой композициялари ва бетакрор услуби томошабинни чуқур мушоҳадага чорлайди.
“Рассом устахонаси” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони - Леким Ибрагимов билан санъатга садоқат, ижодга муҳаббат ва мазмунли умр ҳақида самимий суҳбатлашдик.
М.Рамазонова,У.Тўхтаев, ЎзА