Ҳар бир ота-она ўз фарзандини ақлли, зукко, тарбияли инсон бўлиб камол топишини истайди. Бунда болалар ўйнайдиган ўйин ва ўйинчоқлар катта аҳамият касб этади. Ўйинчоқларнинг энг муҳим, шу билан бирга, энг нозик жиҳати ҳам шунда. Негаки, глобаллашув жараёнида турли бузғунчи ғоялар, маънавий ва мафкуравий таҳдидлар ўйинчоқлар тимсолида турмушимизга сездирмасдан кириб келиши мумкин.

Сир эмас, бугун фарзандларимиз асосан хорижда ишлаб чиқарилган ўйинчоқларни ўйнаб улғаймоқда. Улар орасида болаларни ташқи олам билан таништиришга хизмат қиладиган ўйинчоқлар билан бирга, миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган, ўғил-қизларимизнинг руҳияти ва маънавий дунёсига салбий таъсир қилувчи маҳсулотларни ҳам, афсуски, учратиш мумкин. Энг муҳими, миллий табиатимиздан узоқ бундай ўйинчоқ ва қўғирчоқлар бозорларимизда анча харидоргир. Масалан, улар орасида учрайдиган қўрқинчли ниқоблар, ханжарлар, ғайритабиий ҳайвонлар, ҳашаротлар болаларни уришқоқликка ва шафқатсизликка ундаши сир эмас. Ҳарбий кўринишдаги маҳсулотларда бошқа давлатлар рамзлари, қуролли кучларини улуғловчи турли тимсоллар кўзга ташланади.

Сўнгги вақтларда дунёда ва аста-секин Ўзбекистонда ҳам Labubu номли ўйинчоқларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Кўринишидан у шунчаки “юмшоқ ўйинчоқ”, аммо мутахассислар фикрича, бу ўйинчоқ боланинг руҳий ҳолати, кечинмалари ва хатти-ҳаракатларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Психологлар Labubu ўйинчоқлари орқали болаларнинг хаёлий ва реал оламни аралаштириб юбориши, агрессивлик ва қўрқув ҳисси ортаётгани ҳақида жиддий огоҳлантирмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича инсоннинг келажакдаги ҳаёти, унинг қандай касб танлаши болалигида ўйнаган ўйинлари ва ўйинчоқларига ҳам боғлиқ экан. Хўш, болаларимизга қандай ўйинчоқлар олиб берганимиз маъқул? Ўйинчоқларнинг бола руҳиятига, унинг маънавий ва жисмоний саломатлигига фойдали ва зарарли томонлари қандай? Фарзандларимизга ўйинчоқ танлашда нималарга аҳамият бериш керак? Бугунги лавҳамиз ана шу ҳақда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/mnk-acxN33A?si=M-s2wyhHKnbvvHsl" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, У.Тўхтаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Лабубу" эффекти: ўйинчоқлар қачон болалар учун "хавфли"га айланади (+видео)