«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан “Labor migration” электрон дастурий комплекси иши самарадорлигини ўрганиш якунлари муҳокамасига бағишланган мажлис ўтказилди.

Меҳнат мигрантларини рўйхатдан ўтказиш механизмини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнида бюрократик тўсиқлар, коррупция хатарларини камайтириш мақсадида қўмита томонидан ўрганиш олиб борилди. Шунингдек, мазкур ўрганиш Олий Мажлис Сенатига фуқаролардан тушадиган кўп сонли мурожаатлар ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилди. Ушбу ўрганиш якунлари бўйича қўмитанинг бугунги мажлисида тақдим этилган дастурий комплексни модернизация қилиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрланди.

Мажлисда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбариятининг ахбороти эшитилди.

Бугунги кунда рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 292 минг 198 нафарни ташкил этмоқда. Дастурий комплекс фаолият кўрсатган бир йил давомида 288 мингдан ортиқ турли хил хизматлар кўрсатилган. Шу жумладан, авиа ва темир йўл чипталарини имтиёзли нархларда сотиб олиш бўйича 164 мингта, имтиёзли суғурта полисини рўйхатдан ўтказиш бўйича 9 минг 505 та, имтиёзли уй-жой олиш учун зарур ҳужжатлар ва тақдимномалар тақдим этиш бўйича 3 минг 937 та хизмат кўрсатилганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, дастурий комплекснинг бир қатор давлат муассасалари электрон базалари ва порталлари билан интеграцияси таъминланди. Бу эса меҳнат мигрантларини ҳисобга олиш тезкорлигини ҳамда ижтимоий ва маслаҳат ёрдамларини кўрсатиш сифатини сезиларли даражада оширди.

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг аризалари қабул қилинди. Хорижий давлат муассасаларининг расмий веб-сайтларидаги меҳнат масалалари бўйича маълумотлари жойлаштирилди. Дастурга тақдим этиладиган хизматлари рўйхати жойлаштирилди. Ҳозирда “Labor migration” дастурий таъминот тўпламининг барча функциялари ишга тўлиқ туширилган.

Шу билан бирга, Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қатор тизимли муаммолар кўрсатиб ўтилди, уларнинг бартараф этилиши мазкур комплекснинг салоҳиятини оширади ва меҳнат мигрантлари учун қўшимча имкониятлар яратади.

Хусусан, “Labor migration” дастурий комплексини узоқ муддатли ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси мавжуд эмаслиги қайд этилди. Меҳнат мигрантлари бўлган хотин-қизларни бирлаштириш, уларга маслаҳат бериш ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган хизматлар мавжуд эмас.

Ҳозирги кунда дастурга фуқаролик (яшил) паспорти орқали рўйхатга олиш имконияти мавжуд. Аммо фуқаролар хорижга чиқиш паспорти орқали мурожаат қилишаётгани сабабли хорижга чиқиш паспорти (қизил) орқали мажмуага рўйхатга олиш имконияти йўқ. Қолаверса, IT соҳаси мутахассислари томонидан дастурий комплекснинг техник параметрлари, унинг интерфейси, мобил илованинг ишлашини такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Labor migration” дастури орқали 288 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилган