Кушнернинг Нетаньяҳу билан Ғазо бўйича музокаралари натижасиз якунланди (+видео)
АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнернинг Исроил раҳбарияти билан Ғазо бўйича тинчлик режаси музокаралари натижасиз якунланди, деб хабар берди Euronews
Дональд Трампнинг махсус вакили Кушнер дастлаб Мисрда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари билан кейинчалик Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан учрашди. Трампнинг «Тинчлик кенгаши» томонидан тақдим этилган режа Исроил қўшинларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқишни, ҲАМАС эса қуролсизланиб, сектор устидан назоратни топширишини назарда тутади.
ҲАМАС ушбу режага рози бўлган. Бироқ, Кушнер билан Нетаньяҳу учрашувидан сўнг маълум бўлдики, ҲАМАС Ғазонинг бутун ҳудудида қуролсизлантирилмагунча, қўшинларни олиб чиқиш ёки Ғазода тиклаш ишлари бошланмаслигига келишилган. Чунки, Нетаньяҳу биринчи бўлиб Ҳамас тўлиқ қуролсизланиб, назоратни топшириши кераклигини айтган.
Туркия, Миср, Индонезия, Иордания, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари якшанба куни биргаликда баёнот бериб, Исроилнинг Вашингтон томонидан таклиф қилинган Ғазо режасини рад этганини қоралаган.
Баёнотда шундай дейилади: «Йўл харитасини рад этиш кенг қамровли режани амалга оширишни бошлашгатўғридан-тўғри истак йўқлигини англатади. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазодаги урушни тугатиш ва барқарор тинчлик учун шароит яратишга қаратилганкенг кўламли саъй-ҳаракатларини барбод қилиш хавфини туғдиради».
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/A15SzuMTQBk" title="Kushnerning Netanyahu bilan G‘azo bo‘yicha muzokaralari natijasiz yakunlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА