1404 йил (бундан 617 йил олдин) – ҳижрий 807 йил рабиулаввал ойининг биринчи куни (милодий 1404 йил 7 сентябрда) Амир Темур Конигилдаги Боғи дилкушода катта тўю томоша бошлади.

Тўй қирқ кун давом этди. Тўй тантаналарида Амр Темурга тобеъ барча мамлакатларнинг подшоҳлари, шаҳзодалари иштирок этди. Тўйнинг охирида Шоҳрух Мирзонинг фарзандлари Мирзо Улуғбек билан Иброҳим Султон, Мироншоҳнинг ўғли Ийжал Мирзо, Умаршайхнинг ўғиллари Сайди Аҳмад билан Пирмуҳаммад, шулар қатори Мирзо Бойқаро ҳам уйлантириб қўйилди. Мирзо Улуғбекка марҳум Муҳаммад Султоннинг қизи Ўгай бегимни олиб бердилар.

1897 йил (бундан 124 йил олдин) – актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Абдуваҳоб Азимов таваллуд топди (вафоти 1964 йил). У Ҳамза билан бирга Андижон театрини ташкил қилишда қатнашган. Труппанинг ташкилий даврида Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи”, “Фарғона фожиаси” спектаклларида режиссёрлик ва актёрлик қилган. Абдуваҳоб Азимов ҳажвий характерли ролларни зўр маҳорат билан ўйнаган. Муболаға, мимика ва саҳна нутқи воситаларидан усталик билан фойдаланган. У Тошкентдаги Муқимий номли мусиқали драма ва комедия театрининг ташкилотчиларидан бири бўлган.

1908 йил (бундан 113 йил олдин) – файласуф олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Иброҳим Мўминов таваллуд топди (вафоти 1974 йил). У 1956 йилдан академиянинг вице-президенти бўлган. Иброҳим Мўминов Навоийдан тортиб, Аҳмад Донишгача бўлган йирик мутафаккирлар ижодини таҳлил қилди. Унинг “Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли” асари (1968), умуман Амир Темур шахсини илмий ўрганиш ташаббуси билан чиқиши олимнинг илмий жасорат ва юксак ватанпарварлик фазилатининг ёрқин ифодаси бўлди. Иброҳим Мўминов Ўзбекистонда фалсафа мактабига асос солди. У вафотидан сўнг, 2003 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

1991 йил (бундан 30 йил олдин) – халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилди.

1995 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Камбоджа Қироллиги билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

1995 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистон алпинизми тарихида биринчи марта республикамиз алпинистлари гуруҳи иккита баланд чўққи – Хонтангри (6995 метр) ва Ғалаба (7439 метр) чўққиларини забт этишди.

2000 йил (бундан 21 йил олдин) – ўзбекистонлик ҳунармандлар Германиянинг Ҳанновер шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кўргазмаси “ЭКСПО–2000”да қатнашди. Унда жумладан, марғилонлик атлас тўқувчи ҳунарманд Муҳаммаджон Каримов қўлда тўқилган атласларини намойиш этди. Бундан ташқари бухоролик зардўз Шоира Соибова, хивалик ёғоч ўймакор ҳунарманд Шавкат Жуманиёзов ясаган миллий ҳунармандчилик буюмлари европаликларда катта таассурот қолдирди.

2000 йил (бундан 21 йил олдин) – ўзбек матбуотидa Англиядан келган хушхабар эълон қилинди. Ўзбек кураши халқаро уюшмаси ташкил этилган куннинг икки йиллигини нишонлаш юзасидан Британия кураш уюшмасида 1 октябрда барча ёшдаги эркак ва аёллар ўртасида кураш турнири ўтказишга қарор қилди. Турнир Лондон яқинидаги Бедфорд шаҳарчасида ўтказилди.

2004 йил (бундан 17 йил олдин) – ўзбек журналистикаси тарихида биринчи марта нодавлат телеканаллар икки палатали парламент сайловлари жараёнини ёрита бошлади. Яъни сайлов жараёнида аҳолининг фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакат ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан ёндашишини таъминлаш мақсадида теледастурлар тайёрланди.

2007 йил (бундан 14 йил олдин) – Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида “Эски шаҳар” туризм зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 7 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни