1932 йил (бундан 89 йил олдин) – Ўзбекистонда “Майда ҳунармандчилик саноати томонидан чет давлатларга сотиш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш тўғрисида” қарор қабул қилинди. Тарихчи Абдураҳмон Бодировнинг қайд этишича, бу қарорга кўра, гилам тўқувчи ва пилладан тола олувчи ҳамда шойи тўқувчи ҳунармандлар меҳнатига яраша турли қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари билан таъминланган ҳамда рағбатлантирилган.

1941 йил (бундан 80 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукумати Ҳарбий дала жарроҳлиги учун врачлар ва ўрта маълумотга эга бўлган тиббиёт ходимлари, шунингдек, захирадаги тиббиёт ҳамшираларни қайта тайёрлаш тўғрисида махсус қарор қабул қилди ва бу қарорни амалга оширишни Республика соғлиқни сақлаш комиссарлигига топширди.

1943 йил (бундан 78 йил олдин) – кимёгар олима, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Сайёра Рашидова таваллуд топди. У – Шароф Рашидовнинг қизи. Унинг асосий илмий ишлари юқори молекуляр бирикмалар кимёси – полимерлар занжирида кечадиган кимёвий реакцияларга оид. У 1999 йилда “Дўстлик”, 2003 йилда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган.

1997 йил (бундан 24 йил олдин) – Жиззахдан Жомбойгача узунлиги юз километр бўлган темир йўлнинг электрлаштирилган қисми фойдаланишга топширилди ва биринчи поезд Жомбойга етиб келди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 2 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни