Аввал хабар берганимиздек, Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятидаги Кулоб шаҳрида "Хатлон-туризмнинг қайноқ юраги" мавзуига бағишланган халқаро туризм форум-кўргазмаси бўлиб ўтди.

Хитой, Корея, Эрон, Россия, Қирғизистон, Турманистон каби ўнга яқин давлатдан туризм соҳаси вакиллари қатнашган тадбирда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари делегациялари ҳам фаол иштирок этди.  

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид форум қатнашчиларини табриклаб, ҳудуднинг бой туристик салоҳияти ва сайёҳлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича маьлумот берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг ташаббуси билан миллий қадрият ва анъаналари бир-бирига жуда ўхшаш, дини бир ён қўшни давлатларимиз халқларининг узоқ ўтмишга бориб тақаладиган азалий ҳамкорлик, яқин биродарлик ришталари кейинги йилларда янги босқичда ривожланиб бормоқда. Азалдан бир-бири билан қуда-анда, яқин сирдош дўст бўлиб яшаган икки миллат вакилларининг борди-келди муносабатлари йилдан-йилга мустаҳкамланаётир. Давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг Сурхондарё воҳаси билан Хатлон вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим қабул қилинган. Кейинги йилларда юз берган бу янгиланишлар икки вилоят халқлари қалбида янада илиқ туйғуларни юксалтирди. Вилоятлар ўртасида тамомила янги кўринишда ривожланаётган алоқалар хатлонликларнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Сурхон воҳасидаги, сурхондарёликларнинг қадимий Хатлон вилоятидаги тарихий обидалар, археологик ёдгорликлар ва бошқа туризм объектлари билан яқиндан танишишига қулай имконият яратди. Ўтган йили Сурхондарёга Хатлон вилоятидан ўн мингга яқин сайёҳ келгани, минглаб сурхондарёликлар Хатлонга боргани бунга яққол далилдир.  

Халқаро форумда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ойбек Рўзиев, Қашқадарё вилоят туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳзода Хидировалар мамлакатимиз, шунингдек, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг бой туристик салоҳиятига бағишланган тақдимотини ўтказди. Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий мерос объектлари, агро, эко, тиббиёт, гастрономик туристик манзиллари ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилди. Мазкур тақдимотлар халқаро форум қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

[gallery-23998]

Тадбирнинг Хатлон вилоятидаги тарихий обидалар, миллий ҳунармандлик ва урф-одатларга бағишланган кўргазмасида Бойсун туманидаги “Шалола” фолкьлор¬этнографик халқ ансамбли санъаткорлари, бахши ва раққосалар ўзбек миллий анъаналари акс этган чиқишларини намойиш этди. Форум доирасида Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Хатлондаги қатор олий таълим муассасалари билан туризм соҳаси ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан меморандум имзолади. Қатор компаниялар икки вилоятнинг энг жозибадор туристик манзилларига сайёҳларни жалб этиш юзасидан келишувларга эришди. Сурхондарё вилояти делегацияси Хатлон вилоятидаги туристик объектлар ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кулобдаги халқаро форумда Ўзбекистоннинг ноёб туристик жозибаси намойиш этилди