Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан “H.F.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.У. ва бошқалар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётгани аниқланди.

Жумладан, улар хорижда ишлаб чиқарилган “Тропикамид”, “Селофен” ва “Зардекс” номли 4 дона дорини 170 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қалбакилаштирилган 92 дона “Зардекс”, 80 дона “Регапен”, 23 дона “Тропикамид” ва 20 дона “Селофен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, “J.P.M.” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда дорихона раҳбари Ж.У., норасмий сотувчилари М.Ў., Ж.М. ва Ф.Б. хорижда ишлаб чиқарилган 12 дона “Регапен”ни 300 минг сўмга сотган вақтида ушланган. 

Дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган минг дона “Карбамазепин-Ника”, яна шунча “Карбамазепин”, 150 дона “Тебантин”, қалбакилаштирилган 100 дона “Зардекс”, 40 дона “Карбалекс” ва яна 40 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритган дорихоналар фаолияти фош этилди