Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёшлар орасида оммалашгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай дорилар уларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдиришда наркотик моддалардан қолишмайди. Шу сабабли бундай оғулардан фарзандларимизни асраш зарур.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ, ички ишлар органлари ҳамкорлигида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва уларни қўлга олиш бўйича тезкор тадбирларни давом эттирмоқда.  

Департамент ҳамда ДХХнинг Сергели тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. таниши Ж.А.дан харид қилган 12 дона “Тропикамид” номли дори воситасини бошқа бир фуқаро Ш.Ҳ.га 200 АҚШ долларига сотган вақтда ушланди. Унинг ёнидан 1 дона “Снуп” ёзувли флакон ва 22 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда фуқаро Ж.А.дан яна 60 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.  

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги Висол кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 238 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўз хонадонида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Бундан аввалроқ Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.К. 1,4 минг дона “Регапен” ҳамда 149 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганда ашёвий далил билан ушланган эди.  

Бундай тезкор тадбирлар давом эттирилади.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларидан фарзандларингизни асранг!