Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш жавобгарликка сабаб бўлади. Шунга қармай бу ишга қўл ураётганлар учрамоқда.

Самарқанд туманида жойлашган “Ситора Далер” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси, 1983 йилда туғилган фуқаро З.Т.  Парвина(исм шартли) исмли шахсга 44 дона “Тебантин 300 мг” ёзуви бўлган дори воситасини 350 минг сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ушбу дорихона Самарқанд тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган  хусусий тадбиркор Б.Р.гa тегишли бўлиб, З.Т. мазкур дорихонада сотувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.  

З.Т.дан дорихона ичида шундай дори воситаларидан яна бор ёки йўқлиги сўралганида “Тебантин 300 мг” (габапентин) ёзуви бўлган 336 дона таблеткалар борлигини айтиб, ушбу дориларни ўз ихтиёри билан топширди. Натижада умумий 380 дона шу турдаги дори воситаси холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кучли таъсир этувчи воситалар савдосига чек қўйилди