Кубок ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуасида чим устида хоккей бўйича 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўз якунига етди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунларига кўра, «Андижон» жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Мусобақада иккинчи ўринни Наманган терма жамоаси эгаллаган бўлса, Навоий вилояти вакиллари учинчи поғонадан жой олди.
[gallery-31163]
Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар мамлакат кубоги, медаллар ҳамда дипломлар билан тақдирланди.
Мазкур мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, улар орасидан истиқболли иқтидор эгаларини саралаб олиш ва мамлакатимизда чим устида хоккейни янада оммалаштиришга хизмат қилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА