Кубаро Ҳакимова Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига эга чиқди
Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасидаги ядро улоқтириш (F41 класс) баҳсларида Кубаро Ҳакимова иштирок этди.
Унда Кубаро 10.36 метр натижа қайд этди ва Паралимпия ўйинларининг кумуш медали билан тақдирланди. Ушбу йўналишдаги иккинчи пара атлетимиз Мадина Мухторова саккизинчи ўриндан жой олди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг ҳисобидаги медаллар сони 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА