Куба яна зулматда қолди
Куба энергетика расмийлари хабарига кўра, энг йирик “Антонио Гитерас” иссиқлик электр станцияси ишдан чиқиши ва бошқа фавқулодда ҳолатлар натижасида мамлакат яна қийин аҳволга тушган.
-Гаванада электр токи 24 соат давомида узилиб қолди, қарийб 358 МВт қувват йўқотилди, - дея хабар тарқатган давлатга қарашли “Unión Eléctrica” электр компанияси ижтимоий тармоқ саҳифасида.
Компания маълумотига кўра, ҳозир Кубада жами ишлаб чиқариш қуввати 1 333 МВт, талаб эса 3000 МВт атрофида. Демак, 1600 МВтдан зиёд тақчиллик мавжуд. Шу боис миллий электр тармоғининг турли жабҳаларида кенг кўламли узилиш кузатиляпти.
Жумладан, “Антонио Гитерас” ИЭСда ҳам жиддий носозлик аниқланган. Ҳозир фаолияти тўхтаган мажмуада ускуналар таъмирланяпти. Бундан ташқари турбина бошқаруви тизими яроқсизлиги туфайли ишламаётган “Эрнесто Гевара де ла Серна” ИЭС 1-мажмуаси ҳам ишдан чиқиши ортидан тармоққа қўшимча босим юзага келди.
С.Раҳимов, ЎзА