Куба президенти Мигель Диаз-Канелнинг айтишича, ҳукумат тарафдорлари ва намойишчилар тўқнаш келмоқда. Президент тартибсизликлар туфайли мамлакатда қурбонлар сони кўпайиб бораётганини эълон қилди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.
Кубадаги норозилик намойишлари 11 июль куни бошланган эди. Маълум бўлишича, намойишда минглаб одамлар қатнашган. Улар эркин сайловлар ўтказилиши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишни талаб қилмоқда.
Президентнинг кўчага чиқишга ва провокацияларга қарши туришга чақириғидан сўнг, ҳукумат тарафдорлари мамлакат бўйлаб навбатчилик ҳаракатларини бошлаган.
Куба ҳукумати норозилик намойишлари ортида AҚШ турганини даъво қилмоқда. Вашингтон бу сўзларни рад этиб, уларни "жиддий хато" деб атади.