Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаатга асосан ўтказилган ўрганишда “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятининг собиқ мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суиистеъмол қилингани, сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, 2021-2022 йилларда акциядорлик жамияти томонидан "Ўзсаноатқурилиш банк” акциядорлик тижорат банки “Тўқимачилик” банк хизматлари маркази"дан айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 30,5 миллиард сўм кредит олинган.

Кредит таъминоти сифатида акциядорлик жамиятига тегишли умумий майдони 150.134 кв.м. бўлган маъмурий ва ишлаб чиқариш бино-иншоотлари 50 миллиард сўмга баҳоланиб, гаровга қўйилган.  

Мансабдор шахслар олдиндан ўзаро тил бириктириб, ушбу  кредит маблағларини олиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида белгиланган тартибда жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларининг розилигини олмасдан, расмий ҳужжатларга ёлғон ва сохта маълумотлар киритиб, банкка тақдим этиб келган.  

Кредит маблағлари самарасиз ишлатилгани туфайли акциядорлик жамияти ва банк тизимига 19,6 миллиард сўмга яқин зарар етказилган.

Агентлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, қайд этилган ҳолатлар бўйича акциядорлик жамиятининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредитни самарасиз ишлатган ва 19,6 миллиард сўмга яқин зарар келтирган мансабдор шахсларга жиноят иши очилди