Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан белгиланган солиқ, кредит ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган жисмоний ва юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Банклардан олинган кредит қарздорликларини ўз вақтида тўламаган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан Бюро ходимлари томонидан таъсир чоралари кўрилмоқда, белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўланмаган қарздорликни ундириш уларнинг мол-мулкига қаратилмоқда. Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор тумандаги масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ундирувчи АИТБ “Ипак йўли” Андижон филиали фойдасига 1 миллиард 241 миллион 965 минг 445 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг кўчмас мулклари ва 1 та автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Қарздор жамият белгиланган муддатда қарздорликни ихтиёрий тарзда қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Хусусан, қаздорнинг  гаровга қўйилган 3 та кўчмас мулки ҳамда “HYUNDAI PORTER” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, “e-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган.

Жамиятнинг кўчмас мулк ва автотранспорт воситаси такрорий электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 56-моддасига кўра, ундирувчи банкка 10 фоиз арзонлаштирилган нархда таклиф қилинди ҳамда 765 миллион сўм миқдордаги мол-мулклар банк балансига олинди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит қарзи учун корхонанинг “Hyundai porter” автомобили ва бошқа мулклари сотувга қўйилди