Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини тингладик.  

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида давлат ва жамиятимизни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, келгусида ҳар бир соҳада  бажариладиган ишларнинг кўлами ва уларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб ўтди. Мен ҳам депутат ва Халқ таълими тизими вакиласи сифатида Мурожаатни тинглар эканман, сўнгги йилларда таълим тизимида қилинган ишларни кўз олдимга келтирдим. Сўнгги олти йил ичида 500 минг ўқувчи ўрни янгидан яратилди, иқтидорли ўқувчилар қўллаб-қувватланмоқда. Ҳар бир туманда Президент агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилинди. Фанлар олимпиадаси ғолиби бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари рағбатлантирилмоқда, чекка ҳудудда ишлаётган ҳамкасбларга қатор имтиёзлар жорий қилинди. Хорижий тажрибалар асосида янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилмоқда.  

2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”  деб эълон қилинди. Биринчи навбатда Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни ривожлантириш кераклиги айтилди. Янгидан 70 мактаб қуриш, 460 мактабни кенгайтириш, 100 та хусусий лойиҳани ишга тушириш, уларнинг сонини мингтага етказиш вазифа қилиб белгиланди. Шунингдек, мактабни тугатган ўқувчиларнинг чет тилларини пухта эгаллашларига эришиш, бунинг учун эса она тилини ҳам мукаммал билиш зарурлиги таъкидланди.

Ўқувчиларнинг компьютер саводхонлигига эришишлари ҳам келажакда уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради, бугун кўпчилик ёшлар дастурлаш тизимларини пухта эгаллаб, моддий манфаат кўраётганлигини биламиз. Ўқувчиларни мустақил, креатив ва танқидий фикрлашга ўргатиш талаб қилинади. Келаётган йилда Хоразм ва Қорақалпоғистондаги бошланғич синф ўқувчилари каби Ўзбекистондаги барча бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик берилиши режалаштирилаётгани, бунинг учун давлат бюджетидан 2,3 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилганлиги ёш авлоднинг соғлом ва баркамол улғайишига замин ҳозирланаётганининг исботидир. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг яратилиши, хорижий тажрибаларни ўрганиш таълим сифатининг ошишига кўмаклашади.

Янги йилдан халқ таълимини халқаро дастурлар асосида ислоҳ қилиш бошланади. Ҳар бир вилоятда биттадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий қилиниши, касб-ҳунар таълими қамровини ошириш, олий таълим муассасаларида коррупцияга бутунлай чек қўйиш, давлат грантларини кўпайтириш каби янгиликлар ҳар бир инсонни қувонтиради. Ўқитувчининг шаъни ва мақомини, қадр-қимматини ҳимоя қилиш Конституция йўли билан мустаҳкамланиши қайд этилди. Болалар боғчаларига қамров оширилади, бу соҳада беш йиллик дастур қабул қилинади. Мурожаатни тинглар эканман, жамиятда бўлаётган ҳар бир ўзгаришни, давлатимиз бераётган имтиёзларни аҳолига етказишда халқ вакиллари бўлган депутатларга масъулият юкланаётгани, депутатлик назоратини жиддий олиб бориш зарурлигини англадим. Негаки, давлатимиз томонидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш, уларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир. Президентимиз “.... Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан орқага қайтмаймиз, кўзлаган мақсадларимизга албатта  эришамиз. Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга суянамиз. Бир тану, бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган  Янги Ўзбекистонни биргаликда бунёд этамиз”, деб таъкидлади.

Янги йил эшик қоқмоқда. Халқимизнинг келаётган йилдан умидлари катта. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, аниқ мақсад сари бирлашсак, кўзлаган мақсадларимизга етишимизга шубҳа йўқ.

Санобар Хўжамуратова,  

Амударё туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби директори. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ўқитувчиси.

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўзлаган мақсадларга етишимизга шубҳа йўқ