Мамлакатимизда кўришда нуқсони мавжуд инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Урганч шаҳрида кўнгли ярим, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида Хоразм вилоят ҳокимлиги мутасаддиларининг кўзи ожиз инсонлар билан сайёр қабули ўтказилди.  

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида ўтказилган тадбирга вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан кўришда нуқсони бор шахслар, кўзи ожизлар жамияти вакиллари таклиф этилди.

Сўнгги йилларда барча соҳада бўлгани каби ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоясида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айтиш жоизки, Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши асосида юртимиздаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмушидаги муаммолари ўрганилмоқда.  

– Афсуски, айрим ташкилотларда кўзи ожиз инсонларнинг мурожаатига нисбатан масъул шахслар томонидан “отангга бор, онангга бор”, қабилида жавоб бераётганлар ҳам топилади, – дейди Хоразм вилоят оила ва хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ўринбосари Нигора Қутлимуродова. – Уларнинг муаммоларини ҳал этишда сусткашлик ҳамда сансоларликка йўл қўйиляпти. Бугунги сайёр қабулни ўтказишдан мақсад ҳамда аслида кўзи ожиз инсонларни қийнаётган муаммо нимада? Дастлаб бунга ойдинлик киритиб, кейин уларнинг масаласининг ечимини топмоқдамиз.  

Сайёр қабул давомида кўзи ожиз фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий аҳволини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш,  оилаларида моддий-маънавий фаровонликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.  

[gallery-23284]

– Мен Шавот туманидан келдим, – дейди биринчи гуруҳ ногирони Гулбаҳор Сафарбоева. – Турмуш ўртоғимнинг ҳам ногиронлиги бор. Бу ерга моддий ва тиббий ёрдам сўраб келган эдим. Аҳволимни ўрганиб, белгиланган тартибда ёрдам беришадиган бўлди. Олдинлари муаммоли масалаларимиз бўлса, идорама- идора, эшикма-эшик юрар эдик. Бугун ҳамма мутасаддилар бир ердалиги туфайли барча масалаларимиз дарҳол бартараф бўлди.  

Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, бандлик, даволаниш, уй-жой масалалари бўйичаэкан. Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш, фуқароларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўзи ожиз фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди