Кот-д`Ивуарнинг Абижан шаҳрида ҳафта охирида кучли ёмғир кузатилди. Натижада камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг миллий бирлик, бирдамлик ва қашшоқликка қарши кураш вазири Логбо Мисс Белмонд Дого тақдим этган маълумотга таяниб, “Синьхуа” хабар қилди.

– Дастлабки маълумотга кўра, 11 нафар марҳум аниқланган, яна бир неча кишининг шахси номаълум, етти одам жароҳатланган, – деди мулозим. –

Йўқотиш жиддий, ҳукумат келгуси ҳафта жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўра бошлайди. 

Пайшанбадан шанбагача кучли ёмғир Фил суяги қирғоғидаги баъзи ҳудудлар, жумладан Абижанни сув остида қолдирди. 300 дан кўпроқ инсон хавфсиз жойга кўчирилди, 18 киши тиббий марказга етказилди. 

Кот-д`Ивуарда бу йил ёмғир мавсуми чўзилиб, июнь ойида энг юқори чўққисига чиқди, деб ёзган маҳаллий ОАВ. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кот-д`Ивуарда кучли ёмғир 11 кишини ҳаётдан олиб кетди