Косонсойда ипак қурти парвариши бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманида жорий йилда жами 3480 қути ипак қурти парваришланади. Шундан 1050 қути касаначилар томонидан, 2430 қути эса фермер хўжаликларида боқилади. Мавсум якунида 209 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Туманнинг Гўрмирон маҳалласидаги ипак қуртини жонлантириш инкубаториясида пиллакорларга ипак қурти уруғини тарқатиш жараёни бошланди.
[gallery-28799]
Ипак қурти парвариши аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис туманда пиллачиликни янада оммалаштириш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатимизда сердаромад тармоқлардан бири саналган пиллачилик соҳасида косонсойликлар бу йил ҳам юқори натижаларга эришишни мақсад қилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА