Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Bahor Chance Textile” кластер масъулияти чекланган жамиятида пахта хомашёсидан 7 турдаги ип калава ишлаб чиқарилмоқда.
Хитойлик таъсисчилар ҳамкорлигидаги ушбу корхонада 150 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 2 минг тоннадан иборат. Бу ерда тайёрланаётган ип калава Хитой, Туркия, Россия каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Ўтган 2023 йилда хорижлик ҳамкорларга 3 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилинди.
Келгусида масъулияти чекланган жамиятида ингичка толали ип турини кўпайтириш, ишчилар сонини ошириш, экспорт кўламини кенгайтириш режалаштирилган.
[gallery-15681]
Таъкидлаш керак, 2023 йилда вилоятда умумий қиймати 245,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилди. Жумладан, Хитой инвестициялари салмоғи ортиши натижасида бу мамлакат ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган 5 та давлатдан бирига айланди. Сўнгги 5 йилда ўзаро ташқи савдо айланмаси 2 бараварга ошди. Ўтган йилда Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 357,8 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 бараварга ошган. Шу жумладан, экспорт ҳажми 18,7 миллион АҚШ доллари ва импорт ҳажми 339,1 миллион АҚШ долларига етди.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/Clok1MM7wFY" title="Korxonaning eksport salohiyati ortmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА