Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхоналарга ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилиш қай даражада имконият яратади?

Мамлакатимизда «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепцияси қабул қилиниб, унга кўра «ақлли транспорт», «ақлли таълим», «ақлли тиббиёт», «ақлли энергетика тизими», «ақлли қурилиш», «ақлли коммунал хўжалик», «ақлли уй», «ақлли ҳокимият», «ақлли маҳалла» каби лойиҳалар «ақлли шаҳар» технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишлари сифатида белгиланди. Шу билан биргаликда мамлакатимизнинг аксарият корхоналарида АКТни жорий этиш масалаларида бир қанча муаммолар сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилидаги ижроси бўйича дастурда ҳам бунга катта аҳамият қаратилган.

Замонавий ҳаётимизда ахборот технологиялари ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида фаолият юритувчи барча турдаги ташкилотларни бошқаришда қўлланилади. Ахборотни бошқариш технологияларининг энг устун ва аниқ афзалликлари тижорат ташкилотлар амалиётида пайдо бўла бошлади.

Ахборот технологияларига оид дастлабки маълумотлар академик М.Ўрозбоев ташаббуси билан фанга киритилган бўлиб, биринчи марта В.Романовский номли математика институти қошида Ҳисоблаш техникаси бўлими очилган. Академик С.Ғуломов ҳам ахборот технологияларини ривожланишида қатор тадқиқот ишларини олиб борган. Академик В.Қобулов фикрига кўра «Иқтисодий кибернетика-машина технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганадиган янги фанга айланмоқда». Корхоналарда ахборот технологияларини ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунларида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Ҳозирги пайтда инновация ва инновацион фаолиятни бошқариш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича масалалар иқтисодчи олимлар А.Арипов, А.Қодиров, К.Шокирова, М.Маҳкамова ва бошқа олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида ёритилган. Умуман олганда, келтириб ўтилган мутахассис олимлар томонидан корхоналарга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш устида иш олиб борилган бўлиб, корхоналарда ахборот-коммуникация технологияларини самарали ривожлантириш мавзуси доирасида тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини тақозо этади. Бу эса ўз-ўзидан танланган мавзунинг долзарб эканини билдиради.

Ахборот технологиялари ёрдамида корхоналарни бошқариш – тизимли дастурий таъминот ва компьютер ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш асосида бошқариш вазифаларини ҳал этиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва ахборотни муҳофаза қилиш, билим усуллари ва воситалари мажмуини ташкил этишдан иборатдир. Бошқарувда ахборот технологиялари автоматлаштирилган тарзда тез-тез ишлатилади, яъни техник ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда бошқариш технологияларини амалга оширишни кўзда тутади.

Умуман олганда ахборот технологиялари – бу маълумотларни бошқариш ва қайта ишлаш технологиясидир. Одатда бу атама остида компьютер технологиялари тушунилади. Ахборот технологиялари соҳасида турли ахборотни электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) ва компьютер тармоқлари орқали йиғиш, сақлаш, ҳимоялаш, қайта ишлаш, узатиш каби амаллар устида ишлар олиб борилади. Ахборот технологияси асосий техник воситалари сифатида ҳисоблаш-ташкилий техникадан ташқари алоқа воситалари – телефон, телетайп, телефакс ва бошқалар қўлланилади.

Ахборот технологиялари инсоният тараққиётининг турли босқичларида мавжуд бўлган бўлса-да, ҳозирги замон ахборотлашган жамиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, цивилизация тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган куч энергия, хомашё, материаллар ва моддий истеъмол буюмларига сарфланадиган харажатлардан устунлик қилмоқда, яъни ахборот технологиялари мавжуд янги технологиялар орасида етакчи ўринни эгалламоқда. Ахборот технологияларининг индустрияси мажмуини компьютер, алоқа тизими, маълумотлар базаси, билимлар базаси ва у билан боғлиқ фаолият соҳалари ташкил қилади.

Бугунги кунда ахборот технологияларини шартли равишда сақловчи, рационаллаштирувчи ва яратувчи турларг

а ажратиш мумкин. Биринчи турдаги технологиялар меҳнатни, моддий ресурсларни ва вақтни тежайди. Рационаллаштирувчи ахборот технологияларига чипталар буюртма қилиш, меҳмонхона ҳисоб-китоблари тизимлари мисол бўла олади. Яратувчи (ижодий) ахборот технологиялари ахборотни ишлаб чиқарадиган, ундан фойдаланадиган ва инсоннинг таркибий қисм сифатида ўз ичига оладиган тизимлардан иборат.

Ахборот технологияларининг ҳозирги замон тараққиёти ҳамда ютуқлари фан ва инсон фаолиятининг барча соҳаларини ахборотлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Жамиятни ахборотлаштириш деганда, ахборотдан иқтисодиётни ривожлантириш, мамлакат фан-техника тараққиётини, жамиятни демократлаштириш ва интеллектуаллаштириш жараёнларини жадаллаштиришни таъминлайдиган жамият бойлиги сифатида фойдаланиш тушунилади.

Корхона бошқаруви учун замонавий ахборот технологияларининг асосий вазифалари керакли маълумотларни қидириш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, янги маълумотларни ишлаб чиқиш ва оптималлаштиришнинг турли хил муаммоларини ҳал этишдан иборатдир. Вазифа нафақат вақтни сарфлайдиган, мунтазам такрорланадиган, маълумотларни қайта ишлаш операцияларини танлаш ва автоматлаштириш, балки самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган янги маълумотларни олиш учун уларни қайта ишлаш орқали ҳам амалга оширилади.

Сўнгги ўн йил ичида ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида корхоналарни бошқариш сезиларли даражада имкониятларни яратмоқда, чунки улар барча даражадаги менежерларга ва корхоналарнинг раҳбарларига энг яхши ва муқобил бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган иқтисодий ва ижтимоий ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг сўнгги усулларини тақдим этади. Бугунги кунда ахборот технологияларининг бошқарувга татбиқ этиш харажатлари нафақат тўлаш, балки даромад олиш имконини ҳам бермоқда. Маълумки, йирик ғарбий корпорациялар корпоратив ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш учун ҳар йили йиллик айланма маблағларининг 1,5 дан 4 фоизигача сарфлайди. Ахборот-коммуникация технологиялари бошқа турдаги технологияларнинг функционал таркибий қисмлари (масалан, ишлаб чиқариш, ташкилий, ижтимоий) ва уларнинг интеллектуал ядроси ролини ўйнайди.

Ахборот технологиялари ёрдамида корхонани бошқариш объектни батафсил таҳлил қилиш, бошқарув вазифалари ва тузилмасини ўрганиш, шунингдек, ахборот оқимларини бошқаришни тақозо этади. Сўров материалларини таҳлил қилиш асосида ахборотни бошқариш модели ишлаб чиқилиб, у ахборотни қайта ишлаш вазифалари ва янги ахборот оқимлари ўртасидаги муносабатларни ўрнатади.

Корхоналарга ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

1.Операцион назорат қилиш тамойили (реал вақтда бошқарувга асосланади).

2.Бошланғич бошқарув тамойили (назорат қилиш объектининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, унинг ҳолатини моделлаштириш ва прогнозлаштириш, назорат қилиш тадбирларини режалаштириш, уларни амалга ошириш бўйича қарорларни қабул қилиш учун бевосита қўллаб-қувватлаш, ижрочиларга уларнинг ечимларини тақдим этиш ва вақтида бажарилишини назорат қилишдан иборат).

3. Корхоналарда ташқи ва ички муҳит таъсири ўзгаришини ҳисобга олиб назорат қилиш тамойили.

4. Вертикал ва горизонталь алоқа линиялари ва корхона оқимларининг ўзаро боғлиқлигини амалга ошириш имконини берадиган тармоқни бошқариш тамойили.

Ҳозирги вақтда корхона бошқарувида қуйидаги ахборотни бошқариш тизимлари ишлатилади:

1. ERP (Enterprise resource planning). ERP тизими бу – ERP стратегиясини, яъни ишлаб чиқариш ва турли операцияларни интеграциялаш, меҳнат ресурсларини бошқариш, молиявий менежмент ва активлар бошқарувининг ташкилий стратегиясини амалга оширувчи махсус дастурий пакет. Ушбу стратегия дастурий таъминотнинг махсус интеграциялашган тўплами орқали ташкилот ресурсларини доимий равишда мувозанатлаштиришга ва оптималлаштиришга қаратилган, бу эса фаолиятнинг барча йўналишлари учун маълумот ва жараёнларнинг умумий моделини тақдим этади.

Бугунги кунда аксарият ташкилотлар турли бизнес муаммоларни ҳал қилишда бир қатор хавфсиз тизимлардан фойдаланишмоқда. Шунга қарамай, ушбу тизимлар ўртасида консолидация, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва алмашиниш жараёни қўлда амалга оширилади, бу эса ўз ўрнида меҳнат харажатларининг кўпайишига ва инсон омили таъсирининг кучайишига олиб келади.

Биз таклиф қилаётган интеграцион базанинг асосий платформаси ушбу муаммоларни бартараф қилишда ёрдам бериши мумкин. Мутахассисларимиз керакли билим ва кўникмаларга, булутли технологияларнинг тенденциялари бўйича етарлича маълумотга, интеграцион базанинг асосий платформасидан фойдаланган ҳолда ташкилотнинг ERP-тизими инфратузилмасини яратиш ва шу каби ечимларни амалга оширишда профессионал тажрибага эга.

2. CRM (Customer Relationship Management) тизимлари. Ахборот-коммуникация технологиялари нуқтаи назаридан қараганда, CRM – бу ходимнинг мижозлар билан муносабатларини бошқариш воситаси бўлиб, ташкилотларга уларнинг ўзаро алоқасини қайд қилиш, даромад олиш имкониятларини мумкин қадар кенгайтириш ва ташкилий, меъёрий қоидаларга риоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради. Берилган ахборот-коммуникация технологиялари мижозлар билан уларнинг хусусий эҳтиёжларини изоҳлаш орқали узоқ муддатли ва даромадли ўзаро муносабатларни яратишга йўналтирилган.

CRM тизими мижоз ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришни амалга оширувчи компьютер дастури бўлиб, ушбу тизим ёрдамида янги мижозларни жалб қилиш ва аввалги мижозларни йўқотмаслик, харажатларни пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва натижада савдо ҳажми ва даромадни кўпайтириш, ташкилот рақобатбардошлилигини ошириш каби мақсадларда қўлланилади.

CRM тизими мижоз ва шериклар билан ҳамкорликнинг аниқ ва равшан жараёнини ташкил этиш, самарали маркетинг ва савдо ташкил этиш, мижозлар содиқлигини шакллантириш, ташкилот барча ходимлари ишини келишилган тарзда назорат қилиш вазифаларини бажаради.

Белгиланган вазифаларни бажариш жараёнида замонавий CRM тизими қуйидаги компонентларга эга бўлиши зарур:

- алоқа ва мижозлар базасини бошқариш;

- савдони бошқариш;

- телефон орқали савдо (телемаркетинг);

- вақтни бошқариш (тайм-менежмент);

- мижозларга хизмат кўрсатиш (сотувдан кейинги хизмат);

- маркетингни бошқариш (сўровнома, анкета тўлдириш);

- юқори раҳбарият учун ҳисобот;

- бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро боғланиш;

- маълумотларни бир-бирига мослаштириш;

- электрон савдони бошқариш (ташкилот веб-сайти билан боғланиш, мижозлар ва шериклар учун портал);

- мобил савдони бошқариш (компьютер, ноутбук ёки узоқдан фойдалана олиш).

3. BI (Business Intelligence) корхонанинг аналитик фаолияти учун ахборотни қўллаб-қувватлаш тизимидир. Ушбу тизим аналитик маълумотлар тўплами ва ахборотни қайта ишлаш воситаларидан иборат. Бундан ташқари OLPS tizimlari (On Line Processing Systems) ҳам корхонада ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишида муҳим тизим ҳисобланиб, улар ERP ва бошқа тизимлардан маълумотларни тўплаш учун ва тўпланган маълумотларнинг кейинги таҳлили учун фойдаланиладиган маълумотлар омборидир.

 

Б.ЖЎРАЕВ,

ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти магистранти