Ушбу иллат ҳар қандай давлат ёки жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим йўналишларидан саналади.

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ёки жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим йўналишларидан саналади.

Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ турли хил сиёсий ва иқтисодий келишмовчиликлар тўғрисида деярли ҳар куни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўляпмиз. Бундай хабарлар орқали дунё ҳамжамияти коррупциянинг мамлакатлар сиёсати, иқтисодиёти ва турмуш даражасига нақадар салбий зарар етказаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Коррупция туфайли жамиятнинг давлат ҳокимияти ва бошқарувига бўлган ишончи пасаяди, қонун талаблари бажарилишига путур етказилади.

Коррупция кучайган мамлакатга инвестиция кириб келиши камаяди, натижада ушбу мамлакат иқтисодиёти ва ривожланиши жиддий зарар кўради. Ҳозирги вақтда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий муаммолар орасида коррупцияга қарши кураш муаммоси, айниқса, муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам жамиятда коррупциявий жиноятларнинг содир этилиши ва уларга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятга жазо, албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

Коррупция – бу моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодиса. Мазкур ҳодиса демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳаракатларнинг илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратади.

2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киритилгани коррупцияга барҳам бериш учун тегишли ҳуқуқий асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари коррупцияга оид давлат ҳуқуқий сиёсати йўналишларини белгилаб берди.

Ҳозирги даврда коррупция кўпгина давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Дунё жамоатчилиги учун унга қарши курашиш, мунтазам равишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди. Коррупцияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, фақатгина жиноий қонунчиликни кучайтириш йўли билан бу салбий иллатга қарши курашиб бўлмайди. Бу иллатни енгиш учун, биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш ҳаракати бошландими, ушбу иллатдан азият чекмаслик учун ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб, коррупцияга қарши курашишни вазифамизга айлантиришимиз лозим. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.

Жамиятда мавжуд бўлган маънавий-психологик муҳит ҳокимият органларидаги коррупция даражасига, ҳеч шубҳасиз, жиддий таъсир кўрсатади. Аксарият амалдорлар ўзларини коррупцион қарор қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ўртасида йўл танлашга мажбур этадиган ҳолатларга эртами-кечми, албатта дуч келади. Бундай ҳолатларга фуқаролар билан бевосита алоқада иш олиб борувчи қуйи бўғин амалдорлари, айниқса кўп дуч келади (турли лицензиялар, рухсатномалар, маълумотномалар беришда ва ҳ.к.). Бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши юқорида зикр этилган коррупцияни вужудга келтирувчи муаммолар ва шарт-шароитларга ҳам, ижтимоий-психологик омилларга ҳам боғлиқ. Уларнинг табиатини тушуниш коррупцияга қарши курашиш учун нима қилиш кераклигини аниқлашни осонлаштиради.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти ва маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки, ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилиши ва кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

Шундай экан, тегишли хулоса қилишимиз, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун аввало, ўзимизни ўзимиз тарбия қилишимиз, коррупциянинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Коррупцияга карши курашда самарали чора-тадбирлар кўрмаслик келгусида криминал, иқтисодий ва ижтимоий муаммодан сиёсий муаммога айланиши ва мамлакатнинг конституциявий асосларига путур етказувчи офат тусини олиши мумкин.

А.ЮСУПБАЕВА,
Адлия вазирлиги қошидаги
Юристлар малакасини ошириш маркази бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш мавзуси ҳеч қачон эскирмайди
Жамият
18:29 / 29:10:2020